Туман ҳокими Олмазор маҳалласи ёшлари билан учрашди
Маълумки, Ўзбекистон Респубдикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2 июнь куни Олмазор маҳалласи ҳудудида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи “қизил” тоифага киритилган ёшлар билан мулоқот қилиниб таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.
Учрашувдан сўнг, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлардан Зубайда Комилжанова ва Махмуджон Мадрахимовларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб ҳолидан хабар олинди ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Маълумот учун атйиш керакки, бугунги кунда Олмазор маҳалласида 14-30 ёшдаги 1020 нафар ёшлар истиқомат қилади. Ушбу ёшлар орасидан 502 нафари “яшил” тоифага, 518 нафари “сариқ” тоифага, 34 нафари эса “қизил” тоифага ажратиб олинган.
Жорий 2023 йилда маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоси мавжуд 22 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритиш режалаштирилган.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶