Чойкўл овул фуқаролар йиғинида кўргазмали семинар ўтказилди
Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
Бугунги кунда туманимизда жами 49 та фуқаролар йиғинлари мавжуд. Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан жорий йил давомида барча фуқаролар йиғинида режа-жадвал асосида “ТАЖРИБА АЛМАШИШ” кўргазмали семинари ташкил этиш режалаштирилган.
Режа-жадвалга асосан жорий йилнинг 22 май куни Чойкўл овул фуқаролар йиғинида кўргазмали-семинар ташкил этилди.
Семинарда Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ғ.Дуйсенбаев, бўлим ўринбосарлари Б.Балтабаев ва М.Болтаев ҳамда тумандаги 1-сеткор ҳудудидаги фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Семинар қатнашувчилари дастлаб ҳудуддаги тадбиркорликни ривожлантириш, халқнинг бандлигини таъминлаш бўйича ўз бизнесини йўлга қўйган, ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ва хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича ишлаб келаётган тадбиркорлар Ақманов Хурсандҳамда томорқасидан унумли фойдаланиб келаётган Нарбаев Махмуднинг томорқадан унумли фойдаланиш, деҳқончилик ва қуёнчилик сирлари билан танишдилар.
Шунингдек, Чойкўл овул фуқаролар йиғини биноси қошида ташкил этилган 5 га ер майдонида хосил қилинган узумчилик боғига борилди.
Семинар якунида Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносига бориб йиғин ҳужжатларининг юритилиши ва 5 ликнинг иш тажрибалари билан фикр алмашдилар. Бўлим бошлиғи Ғ.Дуйсенбаев ва ўринбосари Б.Балтабаевлар маъруза қилиб бундай кўргазмали-семинарлар режа-жадвал асосида барча фуқаролар йиғинларида ўтказилиши ҳамда шу орқали тажриба алмашиб борилишини такидлаб ўтдилар.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶