20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:42
Жамият 👁 316

“ЁШЛАР РАҚС ФЕСТИВАЛИ”НИНГ АМУДАРЁ ТУМАНИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ЁШЛАР РАҚС ФЕСТИВАЛИ”НИНГ АМУДАРЁ ТУМАНИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Мамлакатимизда ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг алоҳида қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида “Беш ташаббус оилмпиадаси” диорасида ўтказилаётган “Ёшлар рақс фестивали” кўплаб ёш санъат ғунчаларини кашф этиб, уларнинг катта саҳналарда ўз санъатларини намойиш этиш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг 17 май санасида Амударё туманининг санъатсевар истеъдодли ёшлари иштирокида бўлиб ўтган “Ёшлар рақс фестивали”нинг туман босқичида ҳам замонавий ва миллий рақс санъати ихлосмандлари бўлган истеъдодли ёшлар ғолиблик учун саҳнага чиқдилар.

Амударё тумани Маданият маркази биносида бўлиб ўтган мазкур фестивалнинг туман босқичида фестиваль Низомига кўра, маҳаллалар ва секторларда бўлиб ўтган дастлабки саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган рақс санъати ҳаваскорлари иштирок этишди.

Аввало, Амударё туманининг маҳалла ва қишлоқларида ташкил этилган рақс тўгараги аъзоларига масъуллар томонидан фестивалнинг Низоми, иштирокчиларга қўйиладиган талаблар, қоидалар юзасидан зарур тушунчалар берилди.

Фестиваль турли ёш тоифасидаги иштирокчилар гуруҳлари ўртасида ўтказилди ва нуфузли ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланиб, ижрочиларнинг маҳоратлари очиқлик ва шаффофлик асосида баҳолаб борилди.

Унга кўра, 10-15 ёшли иштирокчилар орасидаги якка миллий рақс ижрочиларидан Чордара маҳалласидан Динорахон Болтабоева фахрли 1-ўринга лойиқ кўрилди. Ушбу ёш тоифасидаги Олмазор маҳаллалик Дилрабохон Ерманова 2-ўрин, қиличбойлик Лайлохон Матёқубова 3-ўрин соҳибалари бўлдилар.

Шунингдек, 10-15 ёшли ижрочилар ўртасидаги замонавий яккахон рақс йўналишида Қиличбой қишлоғидан Озода Ражаббоева фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, Гулзор маҳалласидан Саломат ЙЎлдошева 2-ўринга, Бобур номли овулдан Мунирахон Қодирова эса 3-ўринга сазовор бўлдилар.

Фестивалнинг 16-22 ёш тоифасидаги иштирокчилари ижросидаги турфа рақслар янада дилтортар ва жозибалилиги билан томошабинларга завқ-шавқ бағишлади. Унга кўра, яккахон миллий рақс йўналишида Уйшин маҳалласидан Гулруҳ Абдуллаеванинг маҳорати юқори баҳоланди ва 1-ўринга лойиқ кўрилди. Ушбу йўналишда Чордара маҳалласидан Гулноза Гулмонова 2-ўринни, Торёп маҳалласидан Кумушой Раҳимбоева 3-ўринни эгалладилар.

Томошабинлар томонидан муносиб олқишларга сазовор бўлган яккахон замонавий рақс ижрочиси Жумуровул маҳаллалик Сарвиноз Эркабоева ўз йўналиши ва ёш тоифасида 1-ўрин соҳибаси бўлди. Ушбу йўналишда саҳнага чиққан қиличбойлик Ёдгора Аминова 2-ўринни, Гулзор маҳаллалик Рухшона Адамбоева эса 3-ўринни забт этишди.

Фестивалда 23-30 ёшлилар ўртасидаги яккахон миллий рақс ижрочилиги бўйича баҳслар янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Унда Ўрта қалъадан Зуҳрахон Шомуродова ижросидаги замонавий миллий рақс барчанинг олқишига сазовор бўлди ва Зуҳрахон Шомуродова ўзининг ма\орати ҳамда гўзал ижроси билан ўз ёш тоифасидаги  барча ижрочиларни ортда қолдириб, 1-ўрин соҳибаси  бўлди.

Ўз истеъдодларини моҳирона намойиш этган фестивалнинг туман босқичи ғолиблари “Ёшлар рақс фестивали”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026