ФВБ ХОДИМЛАРИ ФАХРИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШДИ
Узоқ йиллар давомида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга улкан ҳисса қўшган устоз-фахрийлардан Боғ маҳалласида яшовчи Отамурод Ўрозалиев туманимиздаги Ёнғин хавфсизлиги бўлимида кўп йиллар ишлаган. Шунингдек, Ўртақалъа овулидаги Бахтиёр Отажонов, Амир Темур овулида яшовчи Ҳайитбой Раҳмоновлар ҳам деярли 40 йилга яқин давр мобайнида соҳада фаолият кўрсатишган.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари Хотира ва қадрлаш куни арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашишди. Фахрийлар иш фаолиятлари, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўзлаб, ёшларга керакли маслаҳатлар беришди.

Шу куни туман ФВБ ходимлари Уйшин маҳалласига бориб, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Солибой Қурбонбоев хонадонида бўлишди ва оиласи ҳолидан хабар олиб, совға-саломлар топширишди.
Беҳзод Аллаберганов,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
норматив-техник бўлинмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶