12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Спорт 👁 427

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида қишлоқ ва маҳаллаларда саломатлик гузарлари, минифутбол, стритбол, волейбол ва баскетбол майдончалари ташкил этилиб, болалар ва ўсмирлар, ёшлар ва кексалар ўртасида турли хил спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Айниқса, турли байрам саналари муносабати билан амалга оширилаётган марафон мусобақаларида аҳолининг барча ёш тоифасидаги қатлами кенг қамраб олинаётгани аҳоли ўртасида спортни янада оммалаштириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, минифутбол, бадминтон, стритбол ва воркаутспорт турларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг миқёсли чора-тадбирлар туфайли эрталабки юриш, югуриш, минифутбол, бадминтон, стритбол ва воркаутспорт аҳоли ўртасида тобора оммалашиб бормоқда.

8 май куни Хотира ва қадрлаш куни – умумхалқ байрамига бағишлаб Амударё туманида ўтказилган марафон мусобақасида ҳам турли ёш тоифасидаги спортсеварлар иштирок этишди.

Амударё туманининг қишлоқ ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи, 16 ёшдан юқори бўлган эркаклар ва аёллар иштирокида ўтказилган мусобақалар қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтказилди. 196 нафар иштирокчининг 68 нафари аёл-қизлардан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчи олдиндан мусобақа Низоми ва зарур шартлари билан яқиндан таништирилди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган марафон мусобақалари якунига кўра, Холимбег овулидан келган жамоа аъзоси Рашидбек Искандаров фахрли 1-ўринни эгаллаб, холимбегликлар ишончини шарафли адо этди. Шунингдек, эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Торёп маҳалласидан Яшнарбек Шукуруллаев фахрли 2-ўринни, Тўлқин овулидан Сардорбек Шомуродов эса 3-ўринни эгалладилар.

Аёл-қизлар ўртасидаги мусобақалар янада қизиқарли ва дўстона вазиятда ўтди. Унда 1-ўрин Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласидан Динора Озодовага насиб этди. 2-ўринни Куюк кўпир овулидан Мухлисахон Тожибоева эгаллаган бўлса, 3-ўрин Мухлисахоннинг ҳамқишлоғи, яна бир Куюк кўпир овуллик спортчи Гулбону Ўринбоева ҳисобига ёзиб қўйилди.

Аҳиллик ва жипслик асосида бўлиб ўтган марафон мусобақаларда ҳар бир иштирокчи ўз қишлоғи ва маҳалласи шаъни учун курашдилар ҳамда эришган ғалабалари билан она Ватанга чексиз муҳаббат, бугунги дориломон кунлар учун жонларини фидо этган ватанпарвар, фидойи боболари хотираларига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини намоён этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026