22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 22:50
Жамият 👁 347

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизнинг ижтимоий - сиёсий ва оммабоп нашри “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг иловаси “Менинг оилам” газетаси таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди эълон қилган грант танловида “Ногиронлиги бўлган ёшлар орасида “Беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш, уларни ижтимоий-маънавий юксалтириш” йўналишида “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” номли лойиҳаси билан билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди.

Қарийб олти ойдан бери ушбу лойиҳа таҳририят ходимлари томонидан муваффақиятли амалга ошириб келинаяпти. Лойиҳа доирасида умумий ўрта таълим муассасаларида, овул ва маҳаллаларда ногиронлиги бўлган ёшлар иштирокида турли тадбирлар, учрашувлар, танловлар ўтказилиб, улар “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга кенг жалб қилинмоқда. Лойиҳа доирасида иқтидорли, имконияти чекланган ёшлар иштирокида мусиқа, санъат, китобхонлик, ахборот технологиялари, спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган ёшларнинг тажрибалари кенг ёритилмоқда.

14 апрель куни 36-сонли мактабда грант лойиҳаси режасига мувофиқ ушбу ҳудудда яшовчи имконияти чекланган ёшлар учун “Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.

Тадбирда лойиҳа ижрочиларидан “Менинг оилам” газетасининг махсус мухбирлари Ойгул Ражабова, Озода Худойбергановалар иштирок этди.

Ўқувчиларга дастлаб Ойгул Ражабова бугунги кунда ҳаётимизда замонавий ахборот коммуникацион технологияларининг ўрни, аҳамияти ва ундан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтириш бериб ўтди. Ўқувчилар билан мавзу доирасида дўстона суҳбат, савол-жавоблар ҳам ўрин олди.

Шундан сўнг мактабнинг тажрибали информатика фани ўқитувчиси Санжарбек Тўхтабоев ёшларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш юзасидан дарс ўтди ва дарси сўнгида компьютердан фойдаланган ҳолда тезкор тест саволларини ечиш мусобақасини ташкил этди.

Ғолиблар ҳар бир саволда ўзгариб, бу ҳақдаги маълумотлар мониторда намоён бўлиши дарс иштирокчилари учун жуда ҳаяжонли бўлди. Ўйин ўқувчиларда улкан қизиқиш уйғотди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, имконияти чекланганлар орасида иқтидорли, ўқиб-ўрганишга чанқоқ ёшлар кўп. Улардаги адабиёт, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари, касбий фаолият соҳасидаги қизиқиш ва қобилиятларни юзага чиқаришда грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Равшанбек БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026