ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ
Ҳуқуқбузарлик содир этилишининг сабабини очишдан кўра, унинг олдини олиш, яъни профилактик жараёнларни ташкил этиш самарали натижа беради. Ўзбекистон Республикасида бу борадаги тегишли қонун ва бошқа муҳим ҳужжатлар – жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик жараённинг ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник асосларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.
Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари томонидан бу борадаги ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда, яъни ўзи фаолият олиб бораётган ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда прокуратура органлари билан ҳамкорликнинг йўлга қў-йилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳуқуқбузарликлар профилактикасида профилактика инспектори билан прокуратура органларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш жараёнида асос бўладиган қатор норматив ҳужжатларни тайёрламасдан, қулай шарт-шароитларни яратмасдан натижаларга эришиб бўлмайди.
Маҳалладаги тинчликни таъминлаш, профилактик назоратнинг барқарорлигини йўлга қўйиш, профилактик тадбирлар ўтказиш маҳалла профилактика инспекторининг вазифасига киради. Таъкидлаш жоизки, профилактика инспектори билан бирга прокуратура органларининг ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги 371-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида белгилаб қўйилган.
Профилактика масаласи муайян ҳудудда яшовчи барча фуқароларнинг, шу ҳудуддаги масъул шахсларнинг ҳам вазифаси ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш маҳалладан бошланса, юқори бўғинларга боргунга қадар масаланинг ҳал қилиниши учун дастлабки қадам ташланган бўлади. Бу эса юрт тинчлиги, қонунлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишларнинг дебочаси бўлади.
Шоҳзодбек Бозорбоев, ИИВ Академияси 314-гуруҳ курсанти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶