ИНТИЛУВЧАН ЁШЛАР МАСКАНИ
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб вояга етишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бизнинг коллежимизда ҳам ёшларнинг ўқиб, илм олишлари ва касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Таълим маскани шинам ва замонавий ўқув хоналари ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарини ўз ичига олган. Фан хоналари дарс жараёни учун зарур шарт-шароит ва кўргазмали воситалар билан таъминланган бўлса, ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси тикувчилик, тўқувчилик, электр-газ пайвандлаш, сув ва газ тармоқларини монтаж қилиш ва таъмирлаш ҳамда бошқа мутахассисликларни чуқур ўрганиш учун замонавий дастгоҳларга эга.
Мана шундай қулай шароитларда ёшларга таълим-тарбия бериб, фан ва касб сирларини ўргатаётган ўқитувчилардан Гуласал Ёдгорова, Жасур Чоршамов, Акрам Холбоев, Нафосат Ўрозимбетоваларнинг номларини тилга олиш ўринли. Иззат Йўлдошев, Маҳмуд Раҳимбоев, Камола Чоршамова, Гўзал Шарипова каби ўқувчиларимиз эса коллежимиз фахридир.
Ўқувчиларимиз яқинда бўлиб ўтган фанлар олимпиадасида ҳам фаол қатнашиб, юқори натижаларга эришдилар. Рус тили фанидан Эльмира Шабаева, қорақалпоқ тилидан Роза Абдураҳмонова, тарих фанидан Зиёда Давлатбоева, кимё фанидан Шоира Юнусовалар олимпиаданинг кейинги босқичга йўлланма олдилар. Уларнинг бу ютуқларида Нилуфар Қўчқорова, Дилдора Авезова, Нодир Юсуповларнинг ҳиссалари катта.
Ишончимиз комилки, коллежимизда таҳсил олаётган ўқувчиларимизнинг ҳар бири намунали хулқи, билими ва ҳунари билан келгусида юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишади.
Биз – ўқитувчилар эса уларнинг давлатимиз ва жамиятимиз учун нафи тегадиган муносиб кадрлар бўлиб етишиши йўлида бор куч ва ғайратимизни, билим ва тажрибаларимизни асло аямаймиз.
Барно ОЗОДОВА, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶