12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Маданият 👁 440

ТАНИҚЛИ САНЪАТКОР ОРЗИГУЛ ОТАМУРОДОВА ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ХОТИРА КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ТАНИҚЛИ САНЪАТКОР ОРЗИГУЛ ОТАМУРОДОВА ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ХОТИРА КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳаётда ҳар биримизнинг кўришга талпинадиган, дунёдан ўтиб кетганидан сўнг ҳам хотирасини ҳурмат билан эсимизга оладиган инсонларимиз бор.

Қорақалпоғистон, Ўзбекистон халқ артисти, ўзига хос мафтункор овоз соҳибаси, Қорақалпоқ санъати дарғаларидан бири Орзигул Отамуродова ана шундай инсонлар сирасидан эди. Унинг нурли юзи, ширали овози кўпчилик юртдошларимиз кўнглида яшаяпти. Санъаткор онахон агар ҳаёт бўлганларида ҳозир 100 ёшни қарши олар эдилар.

5 апрель куни Амударё туманининг Назархон овулида жойлашган 3-сонли мактабда Қорақалпоқ халқининг иқтидорли санъаткор қизи, “Шуҳрат” медали соҳибаси, уруш ва меҳнат фахрийси Орзигул Отамуродова хотирасига бағишланган адабий кеча ўтказилди.

Хотира кечасида туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, Орзигул Отамуродованинг сафдоши, шогирди Шиннигул Досхожаева, хўжайлилик Гулистон Рейимова, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ханзада Палванова, Назархон овул фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, марҳума санъаткорнинг яқинлари иштирок этдилар.

Тадбирни Назархон овул фуқаролар йиғини раиси Сағинбай Йўлдашев очди ва таниқли санъаткор хотирасини эслаш мақсадида йиғилганларга унинг санъатдаги ёрқин йўли ҳақида гапириб берди.

Орзигул Отамуродова 1923 йилда республикамизнинг Нукус тумани Назархон овулида (ушбу ҳудуд аввал мазкур туманга қарашли бўлган) туғилган. Санъатга болалигидан қизиққан. Унинг иқтидорини сезган назархонлик таниқли бахши Жапақ Шомуродов унга устозлик қилиб қорақалпоқ халқ қўшиқларини, термаларини ўргатган.

Мактабдан сўнг – 1944 йилда Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри қошида очилган балет курсини тугатган. 1944 йилдан 1953 йилгача шу театрда актриса сифатида ишлаб, иқтидори туфайли кўпчилик томошабинлар эътиборини қозонган. Унинг ўзига хос жарангдор овоз билан ижро этган қўшиқлари халқимиз ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган.

Ўша вақтларда аёл-қизларнинг саҳнага чиқиши, қўшиқ айтиб, роллар ижро этишининг ўзи улкан жасорат эди. Орзигул Отамуродова ижодида бу жасорат билан уйғун ёрқин истеъдод уни нафақат Қорақалпоғистонда, қўшни мамлакатларда ҳам машҳур қилди.

Унинг “Суймаганга суйканма” спектаклидаги Ойсанам, шунингдек, Бердақ спектаклидаги Ҳурлиман, “Олтин кўл”даги Шоҳиста каби яратган ўнлаб образлари халқимиз қалбидан чуқур жой олди. Хонанда сифатидаги соҳир овоз билан куйлаган қўшиқлари маънавий меросимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Орзигул Отамуродова Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат филармониясида, Қорақалпоқ давлат телевидениеси ва радио қўмитасида яккахон хонанда сифатида ҳам самарали ижод қилди.

У Қорақалпоқ санъатига қўшган улкан ҳиссаси учун Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан мукофотланган.

Хотира кечасида Орзигул Отамуродованинг ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, санъаткорнинг яқинлари, уни яқиндан билганларнинг хотиралари тингланди, санъаткорнинг ҳаётидан намойиш этилган видеолавҳалар, ижро этган қўшиқлари янгради. Шунингдек, назархонлик ёш ҳаваскор хонанда ижросида қўшиқ, рақслар ижро этилди.

Йиллар ўтаверади, бироқ эл-у халқ хизмати учун умрини бахшида этган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026