АҲОЛИНИНГ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш – аҳолининг давлат органлари билан муносабатга киришишида инсон омилини минималлаштириш, бюрократик жараёнларни қисқартириш, хизматдан фойдаланувчиларнинг вақти ва харажатларини камайтириш ҳамда маъмурий тартиб-таомилларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланиладиган бўлди (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
Электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатида мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хизматдан фойдаланувчиларга сифатли ва тезкор давлат хизматларини тақдим этиш устувор масалалардан бири ҳисобланади.
Умида Сапарбаева,
тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶