22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 22:49
Жамият 👁 309

АЁЛ БАХТИ

АЁЛ БАХТИ

Инсоннинг келажагига илк қадам болалигиданоқ бошланади, дейишади. Чунки ўз ҳаёти давомида бирон касб-корни пухта эгаллаб, ана шу касб-кори туфайли умр саҳифаларини ўзгалар ҳавас қиларли даражада маъно-мазмун билан бойитиб яшаётган инсонларнинг аксарияти ўзи севган машғулотлари, орзу-ниятлари ҳақида сўз очганларида, албатта, болалик хотираларини тилга олишади.

Тумандаги 21-сонли БМСМнинг амалий санъат йўналиши тўгарак раҳбари Хонимжон Исмоилова амалий санъатнинг каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, палос тўқиш сирларига ошно бўлганида ҳали жуда ёш, жамалак сочли қизалоқ эди. Бу ҳунарларга илк кўникмани онасидан олган Хонимжон ўз интилишлари, миллий ҳунармандчилик соҳасига бўлган қизиқишлари туфайли улғайган сари ушбу соҳага меҳр қўйиб, қўли гул зардўз, гиламдўз, каштачилик ва палос, кийим-кечаклар тўқиш, ҳатто уйларга ислимий нақшлар солиш, рассомлик бўйича  моҳир ҳунармандга айланди.

Мактабни тугатганидан сўнг, Беруний шаҳридаги техника лицейида тўқимачилик йўналишида таҳсил олиб, халқ ҳунармандчилигининг ноёб сирларини мукаммал ўрганди.

Хонимжон илк меҳнат фаолиятини Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида лаборант бўлиб ишлашдан бошлади. 2013 йилдан 21-сонли БМСМда амалий санъат йўналиши бўйича тўгарак раҳбари сифатида фаолиятини давом эттирди.

Мана 10 йилдирки, Х.Исмоилова ўқувчи-ёшларга каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, палос ва кийим-кечаклар тўқиш, рассомлик, ислимий нақшлар солиш, ранг-баранг гуллар ясаш сирларидан сабоқ бериб келмоқда.

Мактабнинг амалий санъат йўналишида 10 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишади. Уларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун имкониятлар яратиш эса ўқитувчининг тажриба ва маҳоратига боғлиқ.

У айни пайтда ўз соҳаси бўйича билим ва малакасини ошириш мақсадида Ажиниёз номидаги НДПИнинг тасвирий санъат факультетида таҳсил олмоқда. Бир вақтнинг ўзида “Гулруҳ” оилавий корхонасини бошқариш, ўқувчи-ёшларга тасвирий санъат йўналишида таълим бериш учун инсонга қанчалик куч, маънавий руҳ керак бўлишини ҳисобга олсак, Х.Исмоилованинг уддабурон, ўз олдига қўйган орзу-ниятлари йўлида тиниб-тинчимас, фидойи аёл эканлигини англаш қийин эмас.

ТТБнинг тез тиббий ёрдам бўлимида ҳайдовчи бўлиб ишловчи умр йўлдоши Фарҳод Исмоилов ва фарзандлари барча ишларида Хонимжонга яқин маслакдош ва кўмакдош. “Гулруҳ” оилавий корхонасида 5 нафар қипчоқлик ёшларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланган.

Хонимжон эришган ютуқлари  ҳақида “мақтаниш бўлади”, деган маънода гапиришни истамайди. Лекин унинг шахсий ҳужжатлари тўпламида ўз фаолият йўналиши бўйича соҳа вазирликлари, туман ҳокимлиги томонидан тақдим этилган ташаккурномалар, Фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар бир талай.

Хонимжоннинг халққа  етказаётган манфаатидан эли, маҳалладошлари рози. Бир аёл учун бундан улуғроқ бахт бўлмаса керак. Хонимжон ана шундай бахт соҳибаси.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026