АДЛИЯ БЎЛИМИ ФУҚАРОЛАРГА САМАРАЛИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТМОҚДА
Бугунги кунда тумандаги Давлат хизматлари марказида ташкил этилган хизматлардан аҳоли унумли фойдаланмоқда. Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, юридик хизмат кўрсатиш маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими бир бинода, бир-бирига яқин манзилда жойлашгани ташриф буюрувчиларга жуда қулай бўлмоқда.
Туман Давлат хизматлари марказида айни пайтда фуқаролар эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, ID-карта ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш каби 280 турдан ортиқ хизматлардан фойдаланмоқда. Марказда ташриф буюрувчиларга жами 24 нафар ходим хизмат кўрсатади.
Туман Адлия бўлимида соҳага доир ҳар қандай мурожаат қонуний кўриб чиқилмоқда. Йил бошидан буён Бўлимга 108 та мурожаат келиб тушди. Бўлим томонидан, назорат тадбирлари ўтказилиб, идоралар фаолияти ўрганилди ва ўрганишлар давомида 86 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 12 та тақдимнома, 1 та огоҳнома, 5 та маъмурий ва 1 та жиноий таклиф киритилди. Шунингдек, Бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини химоя қилиш, фуқароларни бузилган ҳуқуқларини суд орқали химоя қилишда ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Йил бошидан шу кунга қадар судларга 73 та даъво аризалари киритилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрель куни “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 113-сонли Фармони қабул қилинган. Ушбу Фармонга кўра аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этиш талаби бекор қилинди. Ҳозирги кунда давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.
Ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб, электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтирилди. Бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантириш мақсадида 2022 йил 1 августдан давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобиль-ID тизими йўлга қўйилди. Мобиль-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобиль телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади. Шахсни Мобиль-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази, нотариал идоралар ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловаси орқали амалга оширилмоқда.
Адлия бўлими томонидан ҳуқуқий тарғибот соҳасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тумандаги оммавий ахборот воситалари орқали эфирга берилиб борилмоқда. Газета ва электрон ахборот воситаларида ҳуқуқий мақолалар чоп этилмоқда. Шунингдек, овул ва маҳаллаларда, корхона-ташкилотлар ва таълим муассасаларида оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилиб, фуқароларнинг тушунчалари кенгайтирилмоқда.
Бундан ташқари, Бўлим ходимлари чекка ҳудудларда ҳам сайёр қабул ва учрашувлар ўтказиб, янгиланаётган Конституция лойиҳаси, умумхалқ референдуми тўғрисида батафсил маълумотлар беришмоқда, тушунтириш-тарғибот тадбирларини олиб боришмоқда.
Халқ ва жамият учун муҳим бўлган ушбу ташкилотлар аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда. Тезкор ва қулай хизматлардан фойдаланаётган туманимиз фуқаролари ҳам бундан жуда мамнун.
Баҳром Собиров, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶