22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 22:49
Жамият 👁 238

ДЎРМАН ОВУЛИДА “АССАЛОМ НАВРЎЗ!” ДЕБ НОМЛАНГАН НАВРЎЗ САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ДЎРМАН ОВУЛИДА “АССАЛОМ НАВРЎЗ!” ДЕБ НОМЛАНГАН НАВРЎЗ САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўлкамизда сўлим баҳор. Ҳаммаёқда гўзаллик, янгиланиш, яшариш. Ёшу-қари, барча-барчанинг қалбида шодлик, байрамона қувонч. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида, ҳар бир овул ва маҳалла, хонадонларда Наврўз шукуҳи. Шундай шодиёна кунларда шўх куй ва қўшиқлар янада авжида.

Барча жойларда бўлгани каби Амударё туманининг чекка ҳудудларидан бўлган Дўрман овулидаги 20-сонли мактабда ҳам “Ассалом, Наврўз!” деб номланган катта байрам сайли ўтказилди. Сайилга мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, фахрийлар, овул аҳолиси ташриф буюришди.

Тадбирни мактаб директори Жаҳонгир Матназаров очиб берди ва дўрманликларни байрам билан муборакбод этди. У ўз сўзида Наврўз тарихи ҳақида гапириб, форс тожик тилидан олинган Наврўз сўзи янги кун, деган маънони англатишини, Ўрта Осиё ва Яқин шарқ халқларининг қадимий анъанавий янги йил байрами ҳисобланишини айтиб ўтди.

Таъкидланганидек, Наврўз жуда қадимдан нишонлана бошлаган. Наврўз баҳорги тун ва куннинг тенглигига, яъни 21-22 мартга тўгри келади. Шарқ халқларининг азалий ва миллий байрами бўлган Наврўз 4 минг йилик тарихга эга. Наврўзнинг келиб чиқиши ва шаклланишига оид қимматли манбалар Зардуштийлик муқаддас китоби ҳисобланган “Авeсто”, машҳур қомусий олим Абу Райҳон Беруний, Умар Хайём, Абдулқосим Фирдавсий, Насириддин Рабғузий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий каби мутафаккирларимизнинг қимматли маълумотларда келтирилган. Наврўз – муҳаббат, дўстлик, поклик ва инсонпарварлик айёми сифатида улуғланади.

Дўрман овулида ўтказилган Наврўз тантанасида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. Баҳорий либослар кийган қизлар ижросидаги рақслар, куй ва қўшиқлар байрамга файз киритди. Дастур давомида даврага Наврўзойнинг кириб келгани томошабинларни янада қувончга тўлдирди. У ҳар баҳорда Наврўз тантана қилишини айтиб, яшнаш, яшариш байрами табиатнинг уйғониши билан боғлиқ ушбу янги куннинг бошланиши билан барчани муборакбод этди. Шу билан бирга баҳордаги бу анъана халқимизни ҳеч қачон тарк этмаганини, аксинча Наврўз сайли йил сайин такомиллашиб, сайқалланиб, бойиб борганини эътироф этди.

Навбат адрас-у атласлар макони Марғилон жойлашган водийга хос миллий оҳанглар, куй ва қўшиқларга берилганида томошабинларнинг ҳам завқи ошди, сайилга келганлар даврани тўлдириб, рақсга тушишди. Бу ҳаммага янада кўтаринки ва байрамона руҳ бахш этди.

Байрам тадбири давомида халқимизда келаётган қадимий удумлар ҳам кўрсатиб берилди. Бешик билан боғлиқ бўлган халқимиз анъаналари, бешик тўйи, чақалоқни бешикка белаш маросими намойиш қилинди. Келинчакларнинг ял-ял ёниб турган либослари, бувижонлар кийган қадимий кийимлар, қизларга ярашган қирқ кокиллар бу қадимий байрам кўркига кўрк қўшди. Янграган аллалар, лапарлар ва ёр-ёрлар, йигит-қизлар айтишувлари миллатимиз навқиронлигини ўзида акс эттирди.

Сайилга келганларга байрамона безатилган дастурхонлардаги миллий таомлардан, Наврўзнинг шоҳ таоми – сумалаклар улашилди. Овул аҳли бирдамлик, ҳамжиҳатликда ва кўтаринки руҳда қадимий байрамни нишонлади. Дўрмандаги ушбу сайилда бутун эл баҳор ташрифини, Наврўз шукуҳини бирдек ҳис қилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026