“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасини тўғри ташкил этиш, айниқса, ёшларнинг мураккаб шароитларга тушиб қолган инсонларга ёрдам беришда асосий эътибор қаратишлари керак бўлган ҳолатлар бўйича билим ва кўрикмаларини ривожлантириш мақсадида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида турли амалий-ўқув машғулотлари, “Ёш қутқарувчи” мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Айниқса, умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари билан Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ҳамкорлиги асосидаги тадбирлар ўқувчи-ёшлар қалбида ватанпарварлик, меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлаб, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам она Ватанга садоқат билан хизмат қилиш туйғусини уйғотмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 27 февраль кунги “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятини янада жонлантириш ва ўқувчи-ёшлар орасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказишни самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 3-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Aмударё туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли 44 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган “Ёш қутқарувчи” мусобақаси амударёлик ёшлар жисмонан ва ақлан етук инсонлар бўлиб шаклланаётганини амалда намоён этди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи, капитан Кўптилеу Бекниязов, мазкур бошқарма мутахассиси Мурод Утемуратов ва Aмударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Саламат Бердекеев, бўлинма бошлиқлари капитан Беҳзод Тажибаев ҳамда капитан Бехзод Aллабергенов, Ёшлар ишлари агентлиги Aмударё тумани бўлими бошлиғи ходими Сардор Қўрабаевлар ҳамда умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Мусобақада умумтаълим мактабларининг ёш қутқарувчилар жамоалари орасида ўзларининг эпчилликлари ва билимдонликларини намоён этган 8 та жамоа ғолиблик учун куч синашдилар.
Қизғин баҳсларга бой, дўстона вазиятда ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Бургутлар” жамоаси 3-ўринни, 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Қалқон” жамоаси 2-ўринни ва 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Ёш қутқарувчилар” жамоаси фахрли 1-ўринни эгалладилар.
Мусобақа ғолибларига Aмударё тумани хокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶