15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 18:42
Жамият 👁 327

СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Амударё туманида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси суди масъулларининг сайёр қабули ташкил этилди.

15 март куни 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Камал Тарихов, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди раиси Амир Нурлипесов, Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосарлари Абдимират Керимбаев ва Баҳром Ктайбековлар фуқароларни қабул қилдилар. Шунингдек, тумандаги судлар масъуллари, мутасадди корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, тадбиркорлик фаолияти, фуқаролик ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид масала ва мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ўтказилган ушбу сайёр қабулда дастлаб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Суд масъуллари томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловнинг самарадорлигини ошириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан бу борадаги тегишли қарор ва фармонлар суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилаётгани, суд ҳокимияти органлари фаолиятининг рақамлаштирилгани соҳадаги янги қадам бўлгани, бу эса одил судловни амалга ошириш учун маълумотларнинг тезкорлик билан олинишига замин яратиш билан бирга судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаётгани ҳақида сўзлаб ўтишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда суд ҳокимиятида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда олдини олиш борасида муайян ишлар самарали йўлга қўйилган. Ўтган йиллар мобайнида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, дадил қадамлар қўйилди. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Айни пайтда суд тизимида “бир инстанция – бир суд” тизими жорий этилган ва назорат инстанцияси тугатилган. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий тушунчалар ва маслаҳатлар берилди. Қабул давомида жиноят ишлари бўйича 2 та, фуқаролик ишлар бўйича 5 та, маъмурий ишлар бўйича 4 та, иқтисодий ишлар бўйича судларга оид 1 та оғзаки тартибдаги мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу мурожаатлардан 11 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 1 та мурожаат эса шу ернинг ўзида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабул давомида мурожаатлари тингланган ва улар бўйича ҳуқуқий тушунчалар, керакли маслаҳатлар олган фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси суди масъулларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

А.Сафаров, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019