ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 57-сонли Қарори ижросини таъминлаш, ушбу Қарорнинг мазмун-моҳиятини ҳамда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланишда бериладиган имтиёзлар хусусида жойларда аҳоли ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 10 март санасида Амударё тумани давлат Солиқ инспекцияси биносида, сектор раҳбарлари иштирокида ҳам ўтказилди. Тадбирда сектор раҳбарларидан ташқари, Амударё туман Давлат Солиқ инспекцияси етакчи мутахассислари, энергия таъминоти тизими масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Юқоридаги Президент Қарорида таъкидланганидек, ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё тумани ҳудудларида ҳам энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил қилиш, туманда фаолият юритаётган инвесторлар ва аҳоли учун қулай шароитлар ҳамда рағбатлантирувчи механизмларни амалиётга жорий этиш борасида масъуллар томонидан зарур таклифлар, тавсиялар берилди.

Шунингдек, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва тежамкор, технологияларни жорий қилиш орқали қўшимча ишлаб чиқарилиши кутилаётган электр энергияси ҳисобига аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган табиий газни иқтисод қилиш борасида мутахассисларнинг фикрлари тингланди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶