22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 22:50
Жамият 👁 137

ИШЧИ ГУРУҲ “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

ИШЧИ ГУРУҲ “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

2021 йилнинг 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида мамлакат бўйича йилига 200 миллион туп дарахтлар ва буталар кўчатларини экиш белгиланган эди. Лойиҳадан кўзланган мақсад республика ҳудудида яшил майдонлар ҳудудини кўпайтиришдир. Лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жонлантириш, дарахтлар муҳозафасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони эса дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва бошқа хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва таҳлилларни ўтказиш шу асосда экиладиган кўчатларни танлаш, кўчатхоналарни кўпайтириш соҳасидаги вазифалар белгилаб берилган.

Амударё туманида ҳам лойиҳа доирасида ҳудудимиз иқлим шароитига мос мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари, гул ва буталар кўчатлари экиш, парваришлар борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорига асосан 2022 йил куз мавсумида лойиҳа доирасидаги кўчат экиш ишларига жами 500 миллион сўм пул маблағи ажратилган. Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 320 миллион, туман Халқ таълими бўлимига қарашли муассасалар томонидан 100 миллион, туман Мактабгача бўлим томонидан 80 миллион сўмлик кўчатлар экилган.

Шунингдек, жорий йилнинг баҳорида туманимиз ҳудудига 770 минг дона мевали ва манзарали дарахтлар, буталар, гуллар кўчатларини экиш режаштирилган. Шунинг 8 минг тупи умумфойдаланишдаги йўллар бўйларига, 48 минг тупи қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларга, 210 минг тупи фермер хўжаликларининг экин майдонлари четларига, қолганлари таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқада муассасалар, идоралар атрофларига экилиши белгиланган.

Бу борадаги ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида тузилган ишчи гуруҳ туманимизга ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб тумандаги умумфойдаланишдаги йўллар четларига, корхона-ташкилотлар ҳудудларига экилган мевали, манзарали дарахтларнинг ўсиши, муҳофаза қилиниши, суғориш тизимларининг йўлга қўйилиши аҳволи билан танишдилар.

Кейинги манзил Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида бунёд этилаётган яшил майдонлар бўлди. Ишчи гуруҳ аъзолари хўжаликда ўтган йилларда экилган дарахтлар кўчатларининг ҳолати билан танишдилар. Кейин хўжалик кўчатхонасида кўчат етиштириш ишларининг бориши билан қизиқдилар.

Эътироф этиш жоизки, мазкур хўжаликда туманимизда яшил майдонларни кўпайтириш учун очиқ ва иссиқхона шароитида кўчат етиштириш йўлга қўйилган. Жийда, тут, терак, қайроғоч, арча ва бошқада кўпгина дарахтларнинг ҳамда кўпйиллик гулларнинг кўчатлари мазкур хўжалик кўчатхоналарида етиштирилаяпти.

Ҳозирги кунда туманимиз ҳудудида иқлим шароитимизга мос виргин арчаси, шарқ туяси, япон сафораси, катальпа, шумтол, жийда, тут, заранг, акация, терак, ёнғоқ, узум қаламчаларини экиш ишлари бошланиб кетди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026