21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 02:33
Жамият 👁 194

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Биз учун берилган бебаҳо неъмат ҳисобланмиш ҳаётимизга аввало, ўзимиз жавобгармиз. Озгина эътиборсизлик ёки эҳтиётсизлик оқибатида ҳаётимиз катта хавф остида қолиши мумкин.

Амударё туманининг Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи оиланинг ҳаёти ҳам айнан эътиборсизлик оқибатида хавф остида қолди.

2023 йил 18 февраль куни Янгибод маҳалласида истиқомат қилувчи эр-хотиннинг уйига яқин қариндошлари ҳамда турмушга чиққан қизи 2 нафар фарзанди билан меҳмонга келишади.

Кечки пайт меҳмонларга овқат пишириш тараддуди кўрилади. Лекин, газ босими меъйёридан пастлиги сабабли хонадон эгалари суюлтирилган газ балонидан фойдаланадилар. Аммо, овқат пишгандан сўнг, улар газ балонининг жўмрагини маҳкам ёпишни унутишади. Кечки овқатдан кейин меҳмонлар уй-уйларига тарқалишади.

Оиланинг меҳмонга келган қизи эртаси куни эрталаб турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, фарзандлари тинмай йиғлаётганини ҳамда тезда келиб уйига олиб кетишини илтимос қилади. Турмуш ўртоғи киракашлик қилиш учун кетаётган укасига янгасини ва жиянларини олиб келишини топширади.

Қайин ука соат 7:40лар атрофида янгасининг уйига боради. У эшикни очган пайтида янгасининг дадаси, аранг юриб келаётганини, онаси ва фарзандлари карахт ҳолатда деворга суянганча ўтирганига гувоҳ бўлади. Бундан қаттиқ қўрқиб кетган қайин ука тезда уйига қайтиб, акасига қайнотасининг маст эканлигини, янгасини олиб келиши учун ўзи бориши лозимлигини айтади.

Қизнинг турмуш ўртоғи соат 8лар чамасида қайнотаси ва қайнонасининг уйига борганда ҳақиқий аҳволни кўради. У зудлик билан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилади. Тез ёрдам машинаси етиб келгач, жабирланувчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилади.

У ерда беморларнинг ўпкаларига етарлича кислород юборилиб, муолажалар қилинади. Ҳозирги кунда ушбу оиланинг барча азолари соғ-саломат.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари хонадондаги газ плиталар, мўрилар барчаси техник талабларга тўла жавоб беришини, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари эса пиширилган овқат таркибини лобаратория текширувдан ўтказиб, мутлақо ҳавфсиз эканлигини аниқладилар.

Тегишли текширувлар газ балондан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида оила аъзолари ис газидан заҳарланганини кўрсатди.

Маълумот учун айтиш керакки, ис гази ҳидсиз газ бўлганлиги учун заҳарланиш вақтида инсон ҳеч нарса сезмаслиги мумкин. Ис газидан заҳарланганда мушакларда оғриқ, бош айланиши, бош оғриғи, қулоқларда шовқин, қайт қилиш, алаҳсираш, ҳушдан кетиш ва фалажланиш кузатилади. Бу ҳолатда биринчи навбатда тез ёрдамга қўнғироқ қилиш зарур. Заҳарланган инсонни ўша ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш ва сиқиб турган кийимларини юмшатиш керак. Беморни ётқизиш ва новшадил спирти ҳидлатиш керак. Енгил заҳарланиш ҳолатларида елпиб туриш, чой ёки қаҳва бериш зарур.

Шу ўринда барча юртдошларимизга айтмоқчимизки, ҳаёт деб аталмиш бебаҳо неъматни асраб-авайланг. Эҳтиётсизлик оқибатида ўзингизнинг ва яқинларингизнинг ҳаётини хавф-хатарга қўйманг. Газ ускуналари ва жиҳозларидан тўғри фойдаланиш қоидарига риоя қилинг!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026