23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:12
Жамият 👁 346

Афғон уруши фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди

Афғон уруши фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди

Тарих шундай бир китобки, унинг саҳифаларини йиртиб бўлмайди. Биз истаймизми, истамаймизми, кўз олдимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ўз мазмун-моҳияти билан тарихимизнинг саҳифаларини тўлдириб бораверади ва бу саҳифаларни, кимгадир маъқул келмагани учун йиртиш ёки ўчириб ташлаш асло мумкин эмас. Чунки тарихнинг йиртилган ва ўчирилган саҳифалари гувоҳлари сони битта бўлса ҳам, бу саҳифалар ўз ҳақиқатларини намоён этаверади. Агар таъбир жоиз бўлса, ўтган асрнинг 79-89 йилларида бўлиб ўтган Афғонистондаги Совет урушига оид қонли воқеаларнинг ҳам бирон бир лаҳзасини тарих китобидан тушириб қолдиришнинг имкони йўқ.

1992 йилдан бошлаб Афғонистон Ислом Республикаси номи билан атала бошлаган Афғонистон Демократик Республикаси ҳудудида ва Покистон давлатининг ушбу Республикага чегарадош ҳудудида собиқ совет қўшинларининг чекланган контингенти томонидан қўллаб-қувватланган Афғонистон ҳукумати қўшинлари билан дунёнинг бир қатор етакчи давлатларининг сиёсий ва молиявий кўмагидан фойдаланган афғон мужоҳидларининг кўп сонли қуролли тузилмалари ўртасида бўлиб ўтган қуролли можаро кўплаб инсонларнинг ёстиғини қуритди.

Қарийб 10 йил давом этган ушбу қуролли можарода собиқ иттифоқ томонидан жами 820 минг нафар ҳарбий қатнашган. Улардан 15051 нафари ҳалок бўлган, 53753 киши яраланган ва 417 киши бедарак йўқолган. Мазкур қонли можарода энг кўп йўқотишларга учраган Марказий Осиё Республикалари оилалари бўлди. Фақат Ўзбекистоннинг ўзидан 64500 нафар навқирон йигитлар Афғонистон уруши иштирокчилари бўлишди ва улардан 1522 нафар йигит бемаврид хазон бўлди, 2500 нафар йигит эса умрбод ногирон бўлиб қолишди. Ҳалок бўлганлар орасида 13 нафар амударёлик навқирон йигитларимиз ҳам борлиги ҳамон юракларда оғриқ, бемақсад совет-афғон можаросига нисбатан нафрат уйғотади.

Ҳар йили 15 февраль санасида Афғонистон ҳудудидан собиқ совет қўшинлари олиб чиқилган кун муносабати билан ушбу қонли можарода иштирок этган собиқ афғон уруши иштирокчиларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, бемаврид шаҳид кетган юртдошларимиз хотираси ёдга олинади. Сана муносабати билан бу йил ҳам қуролдош фахрийлар учрашдилар. Улар дастлаб Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Амударё тумани тарихий-ўлкашунослик музейи экспонатлари билан танишдилар.

Туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан Манғит шаҳридаги “Бек” тўйхонасида ушбу санага бағишлаб “Тинчлик мангу бўлсин замин устида!” деб номланган адабий-мусиқий учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимлиги масъуллари, собиқ афғон уруши иштирокчилари бўлган фахрийлар, тумандаги чегара қўшинлари таркибида хизмат қилаётган аскарлар, туман фаоллари иштирок этдилар.

Учрашув тадбирини Амударё туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва фахрий жангчиларни 15 февраль – Афғонистон ҳудудидан собиқ совет қўшинлари олиб чиқилган кун муносабати билан табриклади ва 10 йил давом этган қонли мажаролар сабаб бемаврид ҳалок бўлган 13 нафар амударёлик навқирон йигитлар хотирасини ёдга олиб, юртимизга тинчлик, мамлакатимиз тараққиётига бардавомлик тилади.

Шундан сўнг, фахрий жангчилардан Мамбатсолий Абдуллаев сўзга чиқиб, учрашув тадбирида иштирок этаётган ёшларга ўзининг жанговар хотираларидан сўзлаб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш, она Ватанимизга тинч замонда хизмат қилиш бахт эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев фахрий жангчиларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган совғаларни топширди. Файзли дастурхон атрофида шодиёналик билан давом этган учрашувда Амударё туман маданият ва туризм бўлими санъаткорлари ижросида мароқли концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Гарчи совет-афғон қонли можаролари тугаган бўлса-да, ҳамон қардош Афғонистон давлати ҳудудида давом этаётган жанг-у жадаллар ҳар бир юртдошимизни мамлакатимизда ҳукм сураётган осойишталикнинг қадрига етиш, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга давъат этаверади. Зеро, инсоният учун тинчликдан ҳам улуғроқ неъмат йўқ. 15 февраль санаси билан боғлиқ хотиралар ҳар биримизни огоҳликка чорлайверади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026