12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Жамият 👁 512

НУКУСДА АФҒОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

НУКУСДА АФҒОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИНИНГ АНЪАНАВИЙ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тарих саҳифаларида муҳрланиб қолган қонли воқеалар, айниқса, инсон тақдири билан боғлиқ фожиали уруш хотиралари ҳеч қачон унутилмайди. 1979–1989 йилларда Афғонистон заминида кечган аёвсиз жанглар тугаб, собиқ иттифоқ қўшинлари Афғон заминидан олиб чиқилганига 37 йил тўлган бўлсада, ўша оғир кунларнинг изтиробли хотираси ҳалигача уруш иштирокчиларининг ёдидан ўчмаган.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Афғонистондан собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқилганининг 37 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳрида ташкил этилган анъанавий учрашув уруш оловидан омон чиққан қуролдошларни яна бир бор бир файзли дастурхон атрофида жамлади. Сўнгги икки йилдан буён анъанага айланган мазкур тадбир Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан анча кенг миқёсда ўтказилмоқда. Учрашувга Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидан Афғон урушида иштирок этган собиқ байналмилалчи жангчилар таклиф этилди.

Тадбир дастлаб Нукус шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали зиёрати билан бошланди. Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Юсупбек Алланбеков бошчилигида фахрийлар ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларидан қайтмаган сафдошлари хотирасига чуқур эҳтиром изҳор этдилар.

Хотира майдонида намойиш этилган ҳарбий техникалар — танклар ва жанговар машиналарни томоша қилиш жараёни фахрийларда ўтмишнинг оғир, аммо мардликка тўла манзараларини қайта жонлантирди. Бу техникалар уларга ўқлар ёмғири остида ўтган йилларни, ёнма-ён туриб жанг қилган ва ҳалок бўлган дўстларини яна бир бор эслатди.

Собиқ иттифоқ раҳбариятининг нотўғри сиёсати оқибатида минглаб йигитлар Афғонистон тупроғида мақсадсиз уруш гирдобига тортилган. 1979–1989 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасидан 3600 нафардан ортиқ йигит Афғон урушида иштирок этган. Улардан 89 нафари жанг майдонларида ҳалок бўлган, юзлаб ҳамюртларимиз эса оғир жисмоний ва руҳий жароҳатлар билан Ватанга қайтган.

Афсуски, уруш асоратлари йиллар ўтиб ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ўтган 30–40 йил давомида кўплаб фахрийлар урушда орттирилган касаллик ва жароҳатлар сабабли ҳаётдан бевақт кўз юмдилар. Бугунги кунда Қорақалпоғистонда 2100 нафардан зиёд собиқ байналмилалчи жангчилар тинч ва осойишта ҳаёт кечириб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Тадбирнинг асосий қисми Нукус шаҳридаги “Қирқ қиз” ресторанида давом этди. Миллий урф-одатларга мувофиқ, дастурхон бошида аввало Ватан йўлида ҳалок бўлган мард ўғлонларнинг руҳига Қуръон тиловат қилиниб, улар ҳақига дуолар ўқилди.

Учрашув давомида айни пайтда хорижда яшаётган ва муборак Умра зиёратини адо этаётган собиқ жангчилар видеоалоқа орқали тадбир иштирокчиларига мурожаат қилиб, қуролдошларини байрам билан табрикладилар. Бу ҳолат масофалар қанчалик узоқ бўлмасин, жанг майдонларида тобланган дўстлик ришталари ҳеч қачон узилмаслигини яна бир бор тасдиқлади.

Шунингдек, тадбир давомида “VETERAN” бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими ҳамда унинг жойлардаги тузилмаларида фаолият юритаётган бир қатор ходимларга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди. Афғон урушида иштирок этган 135 нафар фахрийга эса эсдалик совғалари улашилди.

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашув нафақат хотира тадбири, балки тинчликнинг қадрини англаш, бугунги осуда кунларга шукроналик келтириш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи маънавий тадбир бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026