Нафақадаги ўқитувчига ногиронлик аравачаси топширилди
Давлатимиз томонидан якка-ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, турли моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш борасида кенг қамровли ишлар қилинмоқда.
Жумладан, Амударё туманида ҳам бу борада бир қанча ишлар амалга оширилиб, маҳаллаларда нуронийларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб чиқилмоқда ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Ўрганишлар давомида Чордара маҳалласида ёлғиз яшовчи, келиб чиқиши украиналик рус аёли, нафақадаги ўқитувчи, 1945 йилда туғилган Пластинина Светлана Николаевнанинг ногиронлик аравачисига муҳтожлиги аниқланди.
Шифокорларнинг тиббий хулосасига асосан “Нуроний” жамғармаси Қорақақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан унга ногиронлик аравачаси ажратилди.
Шу йилнинг 1 февраль куни туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Б.Балтабаев, туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзолари - “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши раиси, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Х.Ражабова ҳамда устознинг собиқ ўқувчиси, “Жайҳун илҳомлари” ННТ раҳбари Ў.Рейимов томонидан ногиронлик аравачаси, рус тилидаги бадиий китоблар ва совғалар нафақадаги ўқитувчи С.Пластининага топширилди.
Б.Балтабаев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶