ЎҚУВ-АМАЛИЙ ТАКТИК МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Туман Қўриқлаш бўлимининг Техник қўриқлаш маркази тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари томонидан 64-сонли мактаб биносида “Қўриқдаги объектдан ташвишли хабар” мавзусида ўқув-амалий тактик машғулоти ўтказилди.
Машқ доирасида Техник қўриқлаш марказига “ташвиш” сигнали келиб тушганида жалб этиладиган куч ва воситаларнинг амалий ҳаракатлари синаб кўрилди. Махсус-тактик ўқув машқи уч босқичда ўтказилди. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари машғулотлар давомида саф кўригидан ўтишди. Шундан сўнг, тезлик билан ҳаракатланиб, сигнал келиб тушган объектга йўл олишди. Режа бўйича амалга оширилган ҳаракат давомида объектда босқинчилик қилишга уринган шахсни қўлга олиш чоралари гуруҳ ходимлари томонидан амалда бажариб кўрсатилди.
Машғулот давомида камчиликлар муҳокама этилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.
Э.Юсупов, туман Қўриқлаш бўлими ТҚМ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶