ХИТОЙ ОВУЛИДА УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШИШДИ
Хитой овулида бир пиёла чой устида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
2023 йил 28 январь куни бўлиб ўтган тадбирда ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.
Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.
Тадбирда туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши аъзоси, 2-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, шоир ва ёзувчи Турсунбой Абдуллаев, фаол нуроний, шоир Фарҳод Авезов, кўп йиллар қишлоқ хўжалиги ва маҳалла тизимида меҳнат қилган маҳалла фаоли Камол Ўрозбоев, кўп йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган шифокорлар Тожибой ҳожи Бозорбоев ва Ўғилжон Йўлдошева, маҳалла фаоллари Сапаргул Хўжаниёзова, Роза Полвонова, маҳалла ёшлар етакчиси Ғайрат Собировлар сўзга чиқиб, ёшларга яратилаётган шароитлар, кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўзлади. Шунингдек, ёш авлоднинг келажакда эл-юрт корига ярайдиган ватанпарвар, фидойи инсонлар бўлиб етишишга интилишлари лозимлигини таъкидлашди.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ва рақслар тадбир иштирокчиларининг кайфиятини кўтариб, мароқли дам олишига хизмат қилди. Тадбирда 23 нафар нуронийлар, 6 нафар ташкилот раҳбарлари ва 35 нафар ёшлар иштирок этдилар.
Э.Нурмонов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶