23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:11
Жамият 👁 308

АМУДАРЁ ТУМАН ИИБДА ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

АМУДАРЁ ТУМАН ИИБДА ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳар йилги анъанага кўра, жорий йилнинг 24 январь санасида Амударё туман Ички ишлар бўлимида ўтган 2022 йилда Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ғуломжон Эшимбетов, Амударё туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Раҳим Жумабоев, Ички ишлар бўлими ходимлари, жойларга биркитилган профилактика инспекторлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ҳисобот йиғилиши аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини шахсий таркибга тушунтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ғуломжон Эшимбетовнинг маърузаси тингланди.

Ғуломжон Эшимбетов ўз маърузасида Президентимизнинг мазкур Қарорини ҳаётга изчил татбиқ этиш ва ундан кутиладиган натижалар хусусида батафсил сўз юритди. Ички ишлар органларининг халққа яқинлигини таъминлашда аҳоли билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, ИИБ ходимлари билан халқ дипломатияси орқали юз бериши мумкин бўлган жиноятларнинг, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қимматли фикрларини баён этди.

Шунингдек, ушбу Қарор билан тасдиқланган тўртта иловада белгиланган кенг кўламли вазифаларга тўхталиб, ИИБ ходими учун ўта муҳим ҳисобланган биринчи иловадаги асосий талаблар, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти, хизмат интизоми бўйича Кодекси ҳам тасдиқлангани тўғрисида зарур тушунчалар ва маълумотлар берди.

Шундан сўнг, ҳисобот йиғилиши кун тартибидаги асосий масала – “2022 йил давомида Амударё туман Ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар” юзасидан Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Раҳим Жумабоев ҳисобот маърузаси қилди.

Ҳисобот маърузасида таъкидланганидек, ўтган 2022 йил давомида ИИБнинг соҳавий хизматлари бўйича ўз фаолиятларида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлари кескин танқид қилиниб, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда замон талабларидан келиб чиқиб, ўзгаришларга эришишлари учун зарур таклиф ва тавсиялар берилди. Хусусан, юқоридаги Президент Қарорида қайд этилганидек, ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва халқ билан доимий ҳамкорликда ишлашга йўналтириш юзасидан масалаҳат ва йўл-йўриқлар берилди.

Йиғилиш давомида хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этиб, ўз фаолиятларида ижобий натижаларга эришаётган, айниқса, ҳудудларга биркитилган профилактика инспекторларининг саъй-ҳаракатлари билан жиноятчиликнинг, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олди олиниб, аҳоли билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйиш орқали муваффақиятларни қўлга киритаётган ходимларга миннатдорчилик билдирилиб, маънавий рағбатлантирилдилар.

Шунингдек, ҳисобот йиғилишида Амударё туман Ички ишлар бўлими томонидан 2023 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар, профилактик тадбирлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган режа ҳам тасдиқлаб олинди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026