24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 03:51
Жамият 👁 332

ЙЎЛЛАР РАВОН, КЎЧАЛАР ОБОД, ТУРМУШ ФАРОВОН БЎЛАДИ

ЙЎЛЛАР РАВОН, КЎЧАЛАР ОБОД, ТУРМУШ ФАРОВОН БЎЛАДИ

Бугунги кунда халқ орасида бўлиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, дард-у ташвишларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш, маҳаллабай тизимида иш юритиш кабилар давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган 4 та сектор ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари зиммасидаги асосий вазифа ҳисобланади. Шу боис, ҳудудларда аҳолига қийинчилик туғдираётган мавжуд камчиликлар ўрганилиб, уларга жойида ечим топилмоқда.

Президентимизнинг бу борадаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманимизнинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 25 млрд. 595 млн. сўм пул маблағлари ажратилиши белгиланган эди. Ушбу маблағлар ҳисобидан жами 26 та объект, шундан 20 та маҳаллада ички йўлларни таъмирлаш, 2 та маҳаллада сув иншоотларини реконструкция қилиш, 2 та маҳаллада маҳалла маъмурий биносини ва 1 та маҳаллада болалар спорт майдончасини янгидан қуриш, 1 та маҳаллада электр тармоқларини тортиш режалаштирилди. Шундан 1-сектор ҳудудида 3,4 млрд. сўмлик 5 та лойиҳани амалга ошириш белгилаб олинди.

Сектор ҳудудидаги Беш том маҳалласида қиймати 464,7 млн. сўмлик жами 3,9 км. узунликдаги ички кўча йўллари таъмирланади. Бунда Қипчоқ-1-, 2-участкасининг 0,5 км., Қизил уй-4-, 1-, 2-, 3-участкасининг 0,8 км., Қизил уй-5-, 6-кўчаларининг  0,6 км., Софдил-1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-кўчаларининг 2 км. қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Дарё бўйи маҳалласи ҳудудида қиймати 664,1 млн. сўмлик 3,2 км. узунликдаги ички кўча йўллари таъмирланиши белгиланган бўлиб, бунга Оромгоҳ кўчасининг 0,3 км., Тараққиёт-1-, 6-кўчаларининг 1,2 км., Тараққиёт-5-, 1-, 2-, 3-участкасининг 0,6 км., Тараққиёт-3, 1-, 2-, 3-участкасининг 0,8 км. қисми киради.

Шунингдек, Ойбек номли маҳалла ҳудудида ҳам қиймати 1,2 млрд. сўмлик 6,4 км. узунликдаги ички кўча йўлларини таъмирлаш ишлари бажарилади. Таъмирлаш ишлари Бобур номли кўчанинг 0,3 км., Қардошлар 1-, 2-участкасининг  0,4 км., Равнақ кўчасининг 0,2 км., Алпомиш-1-,2-, 3-участкасининг 0,8 км., Фитрат номли 1-, 2-, 3-участканинг 1,3 км., Истиқлол,  Гулшан кўчаларининг 0,3 км., Минг-чинор-4-, 1-, 2-участкасининг 0,37 км.,  Мингчинор-3-, 1-, 2-участкасининг 0,38 км., Мингчинор-2-, 1-, 2-участкасининг 0,3 км., Мингчинор-1 1-, 2-участкасининг 0,35 км., Мингчинор-5-, 6-участкасининг 0,6 км., Ифтихор-1-, 2-участкасининг 0,4 км., Чорбоғ-1-, 2-участкасининг 0,5 км. қисмида амалга оширилади.

Гулзор маҳалласи ҳудудида эса 920 млн. сўмлик 5,2 км. узунликдаги ички кўча йўллари таъмирланади. Истиқбол-1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 11-кўчаларининг 4,0 км., Усмон Носир-1-, 2-, 3-, 4-кўчаларининг 1,2 км. қисмида жорий таъмирлаш ишлари бажарилади.

Ундан ташқари, Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида ҳам 100 млн. сўмлик 2 км. узунликда СИП-35 электр кабелини янгидан тортиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бугунги кунда тендер савдолари натижаларига кўра, белгиланган тартибда пудратчи ташкилотлари аниқланиб, қурилиш ишлари бошланмоқда.

Йўлларни равон, кўчаларни обод қилиб, халқимиз учун  қулай шароитлар яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб вазифа саналади. Шу боис, одамларни ҳаётдан рози қилиш, турмуш тарзини янада яхшилаш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш борасидаги ишларни қизғин ва жадал давом эттирамиз.

С.Йўлдашев, туман ҳокими,

1-сектор раҳбари.


 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026