ИШЧИ ГУРУҲ ТУМАН АҲОЛИСИГА ҚИШНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШГА КЎМАКЛАШМОҚДА
Жорий йилнинг қиш мавсумидаги аномал совуқ халқимизнинг ҳамжиҳатлигини жиддий синовдан ўтказмоқда. Совуқ об-ҳаво туфайли истеъмолчиларнинг электр энергияси, табиий газ, кўмирга бўлган эҳтиёжи ошиб кетади. Натижада айрим трансформаторлар ортиқча юклама билан ишлагани боис, носозликлар келиб чиқмоқда.
Ана шундай мураккаб шароитда Амударё туман аҳолисига қишдан беталофат чиқишда кўмаклашиш, уларнинг нормал ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун туманда “Тезкор штаб” тузилиб, электр энергияси, табиий газ, кўмир ҳамда ичимлик сув таъминоти, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари барқарорлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фаолият юритмоқда.
Шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳ таркибига туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ташқари туманимизда фаолият юритаётган корхона-ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислари киритилган. Улар қиш мавсумида электр энергия, табиий газ, кўмир ҳамда ичимлик суви таъминоти, бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари ва жамоат хавфсизлиги барқарорлигини таъминлаш бўйича шахсан масъул эканлиги белгиланган.
Мазкур соҳаларда ташкил этилган кун-у тун навбатчилик қиладиган авария бригадалари соҳаларда совуқ туфайли келиб чиққан носозликларни тезкор бартараф этиб, аҳоли муаммоларини ҳал қилишмоқда.
Бу борада тегишли соҳалар билан биргаликда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари амалга оширилаётган ишлар аҳамияти жуда юқори. Улар аҳоли хонадонларида, ижтимоий соҳа объектларида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланишдан сақланиш борасида тарғибот тадбирларини кучайтирмоқдалар.
Бўлим ходимлари шу йилнинг 21 январида Ойбек номли маҳаллада, маҳалладаги хонадонларда бўлиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёнғинларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди ва табиий газ, электр энергиясидан фойдаланишини назорат қилдилар.
Бунингдек тадбирлар Манғит шаҳрининг Бўстон, Навоий номли маҳаллаларида ҳам давом эттирилди. Соҳа ходимлари аҳолига табиий газ, электр энергиясидан хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланиш юзасидан тавиялар бердилар ва мавжуд аҳвол назорат қилиниб, камчиликлар жойида бартараф этилди.
Шуни эътироф этиш жоизки, ишчи гуруҳ томонидан муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиниб, электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда узилишлар бўладиган бўлса, аҳолини олдиндан хабардор қилиш тартиби йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 22 январь куни табиий газ босими паст бўлган Ойбек маҳалласидаги 65 та хонадонга 4 тонна кўмир тарқатилди.
Амалга оширилаётган бунингдек чора-тадбирлар туманимиз аҳолисининг қиш мавсумини талофатларсиз ўтказишига, тинч-осуда ҳаёти таъминланишига асос бўлаётир.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶