15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 21:09
Жамият 👁 329

“ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар қандай давлатнинг келажаги ёшларга қаратилаётган эътибор ва улар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларга боғлиқ. Чунки Президентимиз таъкидлаганларидай, бугунги ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорларидир.

Мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, билим олишлари, ўз иқтидор ва қобилиятларини амалда намоён этишлари, шахсий фикрига эга, дунёқараши кенг инсонлар сифатида вояга етишларини таъминлашга қаратилган ишларнинг мазмун-моҳияти, энг аввало уларнинг маънавиятини юксалтириш, интиллектуал салоҳиятини оширишга қаратилгани боис, йил сайин турли соҳалар бўйича билимдон ва ташаббускор ёшлар сафи ошиб бормоқда. Албатта, бу борада ОАВларнинг тутган ўрни катта аҳамиятга эга.

Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун яқиндан кўмаклашиш, иқтидорларини амалда намоён этишлари учун шароитлар яратиш, ижодкор ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам эътиборга молик. Айниқса, Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар жойларда илиқ кутиб олиниб, қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтмоқда.

“Ёшларнинг маънавий руҳий ва интиллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусидаги танловда “Жаҳолатга қарши – маърифат” йўналиши бўйича ўз лойиҳаси билан ғолибликка эришган Амударё телевидениеси ижодий жамоаси жорий йилнинг 16 январь санасида Қиличбой овулида бўлишиб, овул фаоллари, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари ҳамда ёшлар билан учрашиб, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида дилдан суҳбат ташкил этдилар.

Дилдан суҳбат тадбирини Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров очиб, овулда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан, турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш борасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда янги 2023 йил учун режалаштирилган маънавий-маърифий тадбирлар, “Ўн нафар ёшга бир нуроний” тамойили асосида уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор хусусида батафсил тўхталди.

Шундан сўнг, “Юксак ”маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳасининг координатори, журналист Робия Йўлдошева мазкур лойиҳанинг мақсади ва ундан кутилаётган натижалар, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиорининг ҳаёт ҳикматларига тўла мазмун-моҳияти хусусида сўз юритиб, овулнинг фаол аёл-қизлари, “Бувижонлар мактаби” аъзолари бўлган онахонлар, Нуронийлар жамоатчилик Кенгашининг овулда истиқомат қилувчи фаоллари билан суҳбатда бўлиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Дарвоқе, Қиличбой овул фуқаролар йиғини ҳудудий жиҳатдан қардош Туркманистон Республикаси билан чегарадош. Шу боис, овул фаоллари ва “Бувижонлар мактаби” аъзолари тез-тез ОФЙ раиси Баҳром Қодиров ҳузурида йиғилишиб, ёшлар тарбияси, тўй-маросимларни тартибли ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, оилавий низоларнинг олдини олиш, ёш оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этишларига кўмаклашиш, хотин-қизларни уй меҳнатига, тадбиркорликка жалб этиш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини билдиришади. Натижада эса ўтган 2022 йил давомида овул ҳудудида кўплаб оилавий низоларнинг олди олиниб, ажрашиш ёқасида турган 3 та оила яраштирилди.

Овулда “ўн нафар ёшга бир нуроний” тамойили асосида уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлашга асосий эътибор қаратилади. Ёшлар етакчиси Жасур Отамуродов Нуронийлар масалалари бўйича ОФЙ раисининг маслаҳатчиси Амина опа Юсупова билан ҳамкорлигида 5 нафар пробация таркибидаги ёшнинг фаол ҳаётга қайтиши, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан қайта тарбияланиши учун шароит яратиб берилди.

Айни пайтда пробация таркибидаги 3 нафар ёш ОТМ талабалари бўлишди. Улардан бирининг ўқиши учун шартнома пуллари тўлаб берилди. Икки нафар ёшга эса деҳқон хўжалигини юритиш учун ер ажратилиб, кредит маблағи олишига кўмаклашилди.

Жорий йилнинг 16 январь санасидаги фаоллари йиғилишда кам таъминланган оила фарзанди бўлган талаба қиз Севинч Давлатбоеванинг ўқиши учун шартнома бадалини тўлаб бериш масаласи ижобий ҳал этилди.

Бугунги кунда овулда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 1538 нафарни ташкил этиб, уларнинг асосий қисми ОТМларда таҳсил олишади ва айримлари тадбиркорлик билан шуғулланиб, қўпчилиги ҳудуддаги муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилишади. 74 нафар ёшлар эса хориж давратларида меҳнат муҳожирлари сифатида фаолият олиб боришади.

Деярли ҳар ҳафтада ОФЙ раиси ҳузурида йиғилишиб, ёшлар ҳаётига оид муаммолар, ютуқлар, янги режалар хусусида маслаҳатлашиб оладиган овул фаоллари, “Бувижонлар мактаби” ва Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари назаридан ҳеч бир масала четда қолмайди. “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори эса қиличбойликларнинг ҳар кунги ҳаёт тарзида ўз ифодасини топган ва бу овулдаги ҳар бир хонадон, ҳар битта оила ҳаётида намоён.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Равшан БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019