ҲАРБИЙ ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИСИ МАКТАБДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Ватан ҳимоячилари куни арафасида 56-сонли мактабда ДХХ чегара қўшинлари тасарруфидаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Жавоҳир Раҳимбоев ўзи ўқиган мактаб ўқувчилари билан учрашди.
Учрашувда мактабнинг собиқ ўқувчиси Ж.Раҳимбоев Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга бўлган қизиқишини оширган устози – мактабнинг ҳарбий чақириққа тайёргарлик раҳбари Юсуфбой Аллабергановга ва барча муаллимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий- академик лицейи ўқувчиси Ж.Раҳимбоев айни кунда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги ушбу ҳарбий таълим масканида яратилган шароитлар, олий таълим ўқув юртларига ўқишга киришларида бериладиган имтиёзлар ҳақида батафсил гапириб берди.
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси билан ўтказилган ушбу учрашув тадбири мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶