24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 08:06
Жамият 👁 240

ЮРТ ҲИМОЯСИГА МУНОСИБ ЁШЛАР ТАРБИЯЛАЁТГАН УСТОЗ

ЮРТ ҲИМОЯСИГА МУНОСИБ ЁШЛАР ТАРБИЯЛАЁТГАН УСТОЗ

Тор ёп маҳалласидаги 51-сонли мактабнинг ҳарбий чақириққа тайёргарлик раҳбари, истеъфодаги ҳарбий офицер Давронбек Давлетмуродов айни пайтда ёшларга ҳарбий таълим бўйича бошланғич билимларни бериб келмоқда.

Мактабга 2021 йилдан ишга келган Давронбек ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бошланғич ҳарбий таълимни ўргатишда соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ва билимларидан унумли фойдаланмоқда. У дастлаб мактабда ажратилган алоҳида хонанинг машғулотлар сифатли ташкил қилиниши учун зарур кўргазмали воситалар билан жиҳозланишига эътибор қаратди. Газниқоб, махсус ҳарбий кийимлар, қурол-аслаҳалар макетлари каби зарур кўргазмали воситаларни келтирди. Синфда хотира бурчагини ташкил қилди ва унда Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда ҳалок бўлганлар тўғрисида фотолавҳа ва маълумотларни жойлаштирди.

Таълим сифатини ошириш, жумладан, ёшларда ҳарбийликка ҳавасни кучайтириш мақсадида тумандаги ҳарбий қисмлар ва Мудофаа бўлими билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ҳарбийлар билан ўқувчи-ёшларнинг учрашувларини ҳам ташкил қилиб келаётган мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарига ўзининг ҳарбий хизмат мобайнидаги тажрибалари жуда қўл келмоқда.

Давронбек 2000-2004 йилларда Тошкент Олий Умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсанти бўлди. Ўқишни тугатганидан сўнг, 2006 йилдан 2021 йилгача турли вилоятлардаги ҳарбий қисмларда масъулиятли лавозимларда хизмат қилди. Хизмат даври мобайнида “Мустақилликнинг 20 йиллиги” ва “Мустақилликнинг 25 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланди. Ундан ташқари, бу ватанпарвар ҳарбийга бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Фахрий ёрлиқ ва миннатдорчилик хатлари ҳам топширилди. Отаси Хўжамурод ака ва онаси Ўрозгул опаларга ҳам 2018 йилда Жануби-Ғарбий ҳарбий округ қўмондонининг ташаккурномаси берилганида Ватан корига ярайдиган мард ўғлон вояга етказишганидан жуда фахрланишган эди.

Ҳарбий соҳада самарали хизмат қилиб, истеъфога чиққан Давронбек туман Мудофаа бўлими томонидан ёш авлод таълим-тарбиясига ҳисса қўшишга жалб этилганидан сўнг, ўз билим ва тажрибаларини ўқувчиларга ўргатишни шараф деб билди. У айни пайтда ўзи фаолият кўрсатаётган мактабда назарий ва амалий машғулотлар ташкил этиш билан бирга “Ёш қутқарувчи”, “Темурбеклар” сингари танловларни ҳам ўтказиб, ўқувчилар эгаллаётган билимларни синовдан ўтказиб бормоқда.

Ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида тумандаги ҳарбий қисмларда ўтказиладиган "Очиқ эшиклар куни" тадбирларида ҳам мактаб ўқув-чиларининг иштирокини таъминлаб, улар қалбидаги юртга муҳаббат ва бурчга садоқат туйғуларини мустаҳкамламоқда. Ўқувчилар ҳам чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик кўникмаларини шакллантираётган, ҳарбийликка қизиқишларини ошираётган, қалбларидаги ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаётган устоздан жуда миннатдор.

Мамлакат келажагини яратишда шижоатли, қатъий ва мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қиладиган ёшларнинг ўрни катта. Шу сабабли 51-сонли мактабнинг ҳарбий чақириққа тайёргарлик раҳбари Давронбек Давлетмуродов ёш авлоднинг юрт ҳимоясига муносиб, мард ва жасур, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб камолга етишига ҳисса қўшиб, ҳарбийликка доир билимларни мукаммал ўргатишга ҳаракат қилмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026