15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 22:46
Жамият 👁 381

“Янги йил” ва “Президент арчаси” байрам тадбирларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

“Янги йил” ва “Президент арчаси” байрам тадбирларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Янги йил байрамини ёрқин безатилган арчасиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ, Янги йил арчаси ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ўрнатилсагина, кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинади.

“Янги йил” ва “Президент арчаси” байрам тадбирлари давомида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида 26 декабрь куни Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат қуйи тизими ходимлари ҳамкорлигида Олмазор маҳалласидаги Хотира майдонига ўрнатилган Янги йил арчаси атрофида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи майор Бахтияр Жиемуратов раҳбарлик қилди. Унда туман Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим раҳбарлар таркиби ҳамда ходимлари иштирок этишди.

Махсус-тактик ўқув машқида арчанинг мустаҳкам асосга ўрнатилгани, соз электр маржонлари билан безатилгани, енгил алангаланувчи ўйинчоқлар, пахта, шағам ва қоғозларнинг ишлатилмагани кўздан кечирилиб, Янги йил арчаси олдида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тўхталиб ўтилди.

Кўргазмали ўқув машқи 3 босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда тумандаги телекоммуникация тармоғидан “йиғин” сигнали орқали туман фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари шахсий таркиби ва куч воситалари йиғилиб, саф кўриги ўтказилди.

Иккинчи босқичда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, яъни кучли шамол натижасида “Президент арчаси” конструкциясининг қулаши оқибатида Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари томонидан арча конструкцияси тагида қолган фуқаролар ва жабрланганларни эвакуация қилиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари амалда кўрсатиб берилди.

Махсус тактик-ўқув машқида кучли шамол оқибатида электр токи симларида қисқа туташув юз бериб, арчада ёнғин содир бўлганда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари томонидан аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, шунингдек, ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғинларни ўчириш ва талофатларни бартараф этиш, арчага уланиб турган электр манбаларини ажратиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар кўрсатиб берилди.

Учинчи босқичда эса “Янги йил” байрами ва “Президент арчаси” тадбири ўтказилаётган даврда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, тартиббузарларни қўлга олиш ва олиб кетиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича туман Ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бўлими ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Махсус-тактик ўқув машқига туман Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг жами 73 нафар ишчи-ходимлари, 13 та махсус техникалар жалб қилинди ва фавқулодда ҳолатларга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

Х.Матякубов, Амударё тумани ФВБ бошлиғи подполковник

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019