15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 22:46
Жамият 👁 259

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ ОЛГИЧЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ ОЛГИЧЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Ёнғинга қарши сув олгич, яъни гидрантлар ёнғин содир бўлганда махсус автомашиналарни сув билан таъминлаш ва ёнғинларни тезда бартараф этишда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли жойлардаги ёнғинга қарши сув олгич гидрантларнинг техник ҳолати мунтазам равишда ўрганилиб, текширилиб борилади.

14 декабрь куни навбатдаги ўрганиш жараёнлари Амударё туманининг Бештом маҳалласида ўтказилди ва ҳудудда жойлашган 16 дона ёнғинга қарши сув олгичларнинг техник ҳолати текширилди. Назорат ишлари давомида ҳудуддаги “Амударё газ сервис” ҳамда “Амударё метан савдо” масъулияти чекланган жамияти яқинида жойлашган ёнғинга қарши сув олгичларнинг штоклари қотиб қолганлиги аниқланди ва бу носозликлар Сув тармоқлари корхонаси ходими Рустам Ўрозбоев томонидан жойида бартараф қилиниб, соз ҳолатга келтирилди.

Айтиш жоизки, Амударё тумани ҳудудида жами 290 та ёнғинга қарши сув олгич гидрантлари мавжуд бўлиб, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг йиллик режасига асосан йилига камида 2 маротаба уларнинг техник ҳолати ўрганилади. Жорий йилнинг иккинчи ярмида ҳам ушбу ёнғинга қарши сув олгичларнинг техник ҳолатини амалда ўрганиш бўйича Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 3- ва 4-сонли Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва Сув тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ушбу йўл харитага асосан Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби ва Сув тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида ёнғинга қарши сув олгичларнинг техник ҳолати мунтазам равишда ўрганилиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, туманимизнинг барча ҳудудларидаги ёнғинга қарши ер ости сув олгичлари техник соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали фавқулодда содир бўладиган ёнғинлар кам талафотлар билан қисқа муддатда бартараф этилади, унинг кенг майдонларга тарқалиб кетишининг олди олинади. Шунингдек, сув танқислиги ва узоқ масофадан сув ташиб келинишига, ортиқча ёнғин ўчириш автомобилларининг жалб этилишига чек қўйилади. Шу сабабли туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари ходимлари томонидан бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда ва маҳаллалар, кўчалардаги кўмилиб қолган ёнғинга қарши ерости сув олгичлари қайта очилиб, ишчи ҳолатга келтирилмоқда.

Бештом маҳалласи ҳудудида ўтказилган ўрганиш ишлари давомида аниқланган носозликлар жойида бартараф қилиниб, ёнғинга қарши гидрантларнинг узлуксиз сув билан таъминланиши йўлга қўйилди. Ундан ташқари, ҳудудда жойлашган идора, корхона-ташкилотлар раҳбарларига ҳамда аҳолига объектда, кўча бўйларида жойлашган ёнғинга қарши сув олгичларнинг атрофлари мунтазам равишда тозаланиб туриши, ёнғин ўчириш автомобиллари эркин ҳаракатланиши учун гидрантлар атрофига тўсиқлар қўйилмаслиги кераклиги тушунтирилди. Шу билан бир қаторда гидрантлар ўрнатилган жойни кўмиб ташламаслик, кўрсатувчи белгиларга зарар етказмаслик кабиларни ҳудуддаги ҳар бир фуқарога тушунтириш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.

М.Юсупов, туман ФВБ 3-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи.

Р.Казаков, туман ФВБ 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019