18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 01:09
Жамият 👁 287

ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШИБ, ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШИБ, ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш борасидаги вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш механизмлари Президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган. Эндиликда қарорга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва бу борада мактаб директори, ота-оналар ва маҳалла раислари маъсулиятини кучайтириш мақсадида республикамизнинг барча туман, шаҳарлари кесимида рейтинги шакллантирилади. Бунда умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати ҳар йили ўқув йили якунида Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳоланади. Муассасалар рейтинг кўрсаткичларига кўра “Яшил”, “Сариқ” ва “Қизил” тоифаларга ажратилади.

Қарорда шунингдек туман, шаҳар ҳокимликларига таълим сифатини ошириш, ўқувчилар билим олишлари учун қулай шароитларни яратиш, ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда интилувчан, намунали ўқувчиларни рағбатлантириб бориш вазифаси ҳам юкланган.

Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 13 декабрь куни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мажлислар хонасида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев туман Халқ таълим бўлими ходимлари, тумандаги мактаблар директорлари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда туман ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия ишларининг бориши, таълим сифатини янада ошириш борасида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг таълим-тарбияси билан боғлиқ бўлиб келган. Кекса авлод эришган ютуқларга, улар тўплаган тажрибаларга таянган ҳолда ёшларни таълимга доир энг илғор замонавий усулларда ўқитиш, Янги Ўзбекистоннинг юксак маънавиятли, мустақил фикрлашга қодир, мамлакатимиз, миллатимиз тарихини яхши биладиган, бугунгидай тинч-осойишта, бахтиёр кунларни қадрлайдиган ва уни асрай оладиган қилиб камол топтириш муҳим вазифадир.

Бу борада туманимизда ўқувчилари фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ўз иқтидорларини намоён этаётган мактаблар тилга олинди. Шунингдек, мактабларда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўқувчиларга ўз фанини чуқур ўргатишда муайян ютуқларга эришаётган устоз-муаллимларни рағбатлантириб бориш, қўллаб-қувватлаш борасида ҳам фикр алмашилди.

Таълим ва тарбия уйғунлиги – тараққиётга эришиш кафолатидир. Соҳага қаратилаётган эътибор, ажратилаётган маблағлар, яратилаётган шароитлардан кўзланган мақсад ҳам баркамол авлодни камолга етказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилишда Халқ таълими бўлими масъуллари ва мактаблар директорлари таълим масканларида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича режаларини баён қилдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026