КОНСТИТУЦИЯНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲУҚУҚШУНОСЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига ўттиз йил тўлиши муносабати билан тумандаги маъмурий органлар масъуллари, ҳуқуқшунослар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
2022 йил 6 декабрь куни Амударё Муҳандислик техникумида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, Адлия бўлимининг юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Ш.Ваисниязов, туман прокурори ёрдамчиси З.Кудайбергенов, техникум директори ўринбосари Ш.Матирзаев ҳамда ўқитувчилари, талабалар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, 30 йилдан буён Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси хизмат қилаётгани эътироф этишди. Шунингдек, ҳар бир инсоннинг камолоти, эркинлиги, юксак турмуш даражаси, фаровон ҳаёт кечириши ва фаол меҳнат қилиши учун шароит яратиш Конституциямизнинг мазмунини ташкил этишини, Асосий қонунимиз БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг барча муҳим қоидалари ва нормаларини ўз мазмунига тўла сингдирганини айтиб ўтишди. Шу билан бирга, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўтган тарихий қисқа давр мобайнида конституциявий меъёрлар ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тўлиқ таъминлаш борасида ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотлар маърузачилар томонидан кенг ёритиб берилди.
Тадбирда барча соҳаларда мамлакатимизнинг янада гуллаб яшнаши, ривожланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилаётган Конституцияга бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари ҳуқуқшуносларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олишди.
Э.Жуманиёзов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг девонхона мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶