15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 22:56
Жамият 👁 187

Амударё тумани Адлия бўлими томонидан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Амударё тумани Адлия бўлими томонидан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

5 декабрь куни туман Давлат хизматлари маркази биносида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирда Адлия бўлими ва унинг таркибидаги тузилмалар ходимлари ҳамда ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимиз давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими изчиллик билан такомиллаштирилаётганлиги аҳолининг ҳаёт сифати, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлашди.

Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳамда жорий йилнинг 1 январидан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўлов миқдорлари камайтирилганлигини айтиб ўтишди.

 “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида иштирокчилар туман Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюросида фуқаролар учун яратилган қулайликлар, хизмат кўрсатиш, шу билан биргаликда давлат хизматларини олиш жараёни билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Ундан ташқари, иштирокчилар Марказдаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчагида мутахассислар ёрдамида керакли давлат хизматларидан мустақил фойдаланишди. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларга давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш, my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ва унинг афзалликлари, фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Таъкидланганидек, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида айрим давлат хизматлари соддалаштирилиб, марказлар томонидан қамраб олинган хизматларни кўрсатиш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар сони ўртача икки баробарга қисқартирилди. Аҳолига замонавий технологиялар асосида ҳар томонлама қулай шарт-шароитда бу каби давлат хизматлари ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани эса жамиятда инсон қадри устуворлигининг муҳим омилларидан бири эканлигини кўрсатади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида 4737 та туғилганлик, 1539 та никоҳ, 166 та ажрим, 908 та ўлим гувоҳномалари расмийлаштирилиб, 115 та далолатнома ёзувларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шунингдек, 35 нафар фарзандликка олинган болалар ҳужжатлари расмийлаштириб берилди ва 224 та никоҳ сайёр равишда қайд этилди.

Тадбир давомида шу каби маълумотларни бериш билан бирга Президентимизнинг 2022 йил 20 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 113-сонли Фармонига мувофиқ жорий этилган Mobil-ID тизими ҳақида тушунчалар берилди. Иштирокчилар ушбу тизимда рўйхатдан ўтиш, фойдаланиш тартиблари, тизимнинг афзалликлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Уларнинг бир қисми тадбир давомида Mobil-ID тизими орқали рўйхатдан ўтказилди.

Тадбирда ёшлар давлат хизматлари маркази ходимларининг фаолияти, улар учун яратилган шарт-шароитлар, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг вазифалари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, тадбир сўнггида масъул ходимлар томонидан иштирокчиларга қизиқтирган масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019