24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 07:47
Жамият 👁 267

“Меҳр дафтари”га киритилган 3 нафар амударёлик ёшларга Нукус шаҳридан янги хонадонлар совға қилинди

“Меҳр дафтари”га киритилган 3 нафар амударёлик ёшларга Нукус шаҳридан янги хонадонлар совға қилинди

Юртимизда келажак эгалари бўлган ёш авлоднинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларига алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилмоқда. Шу ўринда вояга етмаганлар давлатимиз ҳимоясига олинганини, бу Конституция ва Қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилганини эътироф этиш жоиз. Вояга етмаганлар учун уларнинг ота-оналари, васий ёки ҳомийлари ғамхўрлик қиладилар. Бевосита, Конституциямизнинг 45-моддасида ҳам вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари қонун ҳимоясидалиги келтириб ўтилган. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатлар бугунги кунда давлатимиздаги долзарб масалалардан бирига айланган.

Амударё тумани ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан ҳам етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, уларни ҳал қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Президентимизнинг 2021 йилги 9 августдаги тегишли Қарорига кўра “Меҳр дафтари”га киритилган, 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 3 нафар ёшларнинг ҳар бирига хонадонлар харид қилингани ҳам бу борадаги амалий ишларга ёрқин мисолдир.

2 декабрь куни туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда мазкур хонадонларнинг калитлари ва ҳужжатлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Ҳар бирининг қиймати 130 млн. сўм бўлган ушбу хонадонлар Нукус шаҳрида жойлашган. Шахсий ёки мерос қолдирилган уй-жойи бўлмаган, шунингдек, жорий йилда уй-жойга муҳтож фуқаро сифатида рўйхатга олинган ёшларга хонадонлар калити ва ҳужжатлари туман ҳокими Султонбой Йўлдашев томонидан тантанали равишда топширилди.

“Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов, ҳокимликнинг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродов ва бошқалар ёшни янги хонадон билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларида омадлар ёр бўлишини тилашди.

Таъкидланганидек, туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан шакллантирилган “Меҳр дафтари” рўйхатида турган болаларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида улар яшаётган хонадонларга мунтазам равишда борилиб, ҳолидан хабар олиниб турилади. Ўтган давр мобайнида “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан рўйхатда турган 9 нафар боланинг ҳар бирига 650 минг, жами 5 миллион 850 минг сўмлик мактаб формалари ва ўқув қуроллари берилди. Шунингдек, жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 нафар бола замонавий ноутбук ва 1 нафар қиз тикув машинаси билан таъминланди.

Ота-онаси йўқлиги учун васий қарамоғига олинган, айни пайтда 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож Азизбек Жумабоев, Озода Бобожонова ва Фарида Иноятоваларнинг ҳар бирига алоҳида совға қилинган хонадонлар зарур мебеллар билан ҳам жиҳозланган. Шунингдек, янги хонадон эгаларига туманимиздаги саховатпеша тадбиркорлар томонидан беғараз ҳомийлик ёрдами асосида телевизор, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа маиший буюмлар ҳам совға қилинди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев саҳоватпеша тадбиркорларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Ўзларининг алоҳида уйларига эга бўлган ёшлар ота-онасидек ғамхўрлик кўрсатган давлатимиздан, қолаверса, туман ҳокими, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси масъулларидан жуда мамнун эканликларини айтиб, миннатдорчилик изҳор этдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026