Электрон навбатга ёзилиш тартиби ва унинг аҳамияти
Жисмоний ва юридик шахслар нотариал идораларга қуйидаги шаклларда ўзлари учун қулай вақтда мурожаат қилишлари мумкин: нотариал идорага бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ва электрон шаклда, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Е-notarius.uz» ахборот портали орқали. Электрон шаклдаги мурожаатлар эса, «Нотариус» ахборот тизимида алоҳида тартибда юритилади.
Фуқаролар «Е-notarius.uz» ахборот порталидан нотариуслар ҳақида маълумот олишлари мумкин. Шунингдек ахборот порталида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатларнинг рўйхати, тўловлар бўйича электрон калькулятордан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда фуқарода электрон рақамли имзо бўлиши зарур. Электрон рақамли имзо олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади.
Мурожаат қилувчиларнинг ахбороткоммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган аризалари электрон рўйхатда автоматик тарзда қайд қилинади. Мурожаатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаат бўйича нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар лойиҳалари нотариал идора томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.
Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Мазкур талаб бажарилмаганда қабул қилиш умумий асосларда ёки қабул вақтини қайтадан белгилаш орқали амалга оширилади. Бошқа шахс фойдаси учун белгиланган вақтдан воз кечишга йўл қўйилмайди.
Нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бу - нотариал идорада навбат кутиб ортиқча вақт йўқотиш ва асаббузарликнинг олдини олади. Шунингдек, нотариусга электрон мурожаат қилишнинг аҳамиятли жиҳати нотариал ҳаракатни тез ва сифатли, ортиқча оворагарчиликларсиз амалга ошириш имконини беради.
Б.Ходжаметов,
Амударё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶