ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТ БОШЛАГАНИГА БИР ЙИЛ ТЎЛДИ
Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилиши бугунги кунда ўз самарасини бераяпти. Туманимизда ҳам ушбу ташкилот иш бошлаганига бир йил тўлди.
Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи “Е-huquqshunos” электрон тизими яратилди. Натижада иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилди.
Марказнинг 2021 йил 1 октябрдан фаолиятини бошлаши натижасида дастлаб Молия, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маданият, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, Давлат ўрмон хўжалиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Ирригация, Қурилиш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ҳамда Тиббиёт бирлашмаси, Ободонлаштириш бошқармаларига “Е-huquqshunos” электрон тизими орқали юридик хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди. Жорий йил 1 августдан бошлаб, босқичма-босқич Марказлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қишлоқ хўжалиги, Туризм ва маданий мерос, Спортни ривожлантириш, Оила ва хотин-қизлар бўлимлари, Давлат Солиқ инспекцияси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларини юридик хизмат билан таъминлаш белгиланди.
Амударё тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан бугунги кунга қадар “Е-huquqshunos” электрон тизими орқали 15 мингдан ортиқ юридик тусдаги ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган бўлиб, шундан 14 минг 224 тасига ижобий, 217 тасига салбий хулосалар берилган. 1087 тасини мавжуд камчиликлар сабабли экспертизадан ўтказиш рад этилган.
Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Н.Жуманиёзова,
туман Юридик хизмат кўрсатиш Маркази бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶