24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 06:42
Жамият 👁 259

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Иситиш мосламалари кўп ишлатиладиган қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги оқибатида ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг рўй бериши сезиларли равишда ортади. Шу сабабдан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг жорий йил 10 ноябрдаги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда Амударё тумани ҳокимининг тегишли баёнлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиши белгиланиб, тадбирлар бошлаб юборилди.

Шу кунларда юртимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шу билан бирга уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик, ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур ойлик ёнғинлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни ўз ичига олган. Ушбу ойлик доирасида тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида ёнғин хавфсизлиги қодалари бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва дарҳол бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Ишчи гуруҳларга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ички ишлар бўлими, газ таъминоти, электр тармоқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари жалб этилган.

Ойлик доирасида аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган рейд тадбирлари давомида қўлбола электр сақлагичлардан фойдаланиш, эвакуация йўлларини тўсиб қўйиш, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш қоидаларини бузиш, носоз дудбўронлардан фойдаланиш, газ таъминотига резина шланглар орқали уланиш, вентиляция тизимларини тўсиб қўйиш, қўлбола иситиш печларидан фойдаланиш каби камчиликлар аниқланиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ундан ташқари, фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари кўрсатилган эслатмалар тарқатилмоқда.

Ундан ташқари, туманимизда ёнғин ёки оғир оқибатли фавқулодда ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида янги объектларни қуришда меъёрий қоидалар ва шаҳарсозлик нормаларига амал қилиш бўйича ҳам назорат ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб, керакли йўриқномалар берилиб борилмоқда.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Навоий номли маҳалла ҳудудида янгидан кўп қаватли хонадон қураётган қурувчи ташкилот масъуллари ва қурувчи-ишчилари билан тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилди. Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудида “PAYTAXT MEGA PROEKT” томонидан ишланган лойиҳа асосида янгидан туғруқхона биносини қураётган ташкилот “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари назорат ва текширувдан ўтказилиб, хавфсизлик қоидалари ҳақида тушунчалар берилди.

Майдони 1 минг 217 метр квадратга тенг, 4 қаватли 90 ўринли мазкур туғруқхона биноси лойиҳасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги 50 метр куб ҳажмга эга 2 та сув ҳовузи, 3 та зинапоя, 1 та лифт, ёнғиндан ва тутундан огоҳлантирувчи ташвишгоҳлар ўрнатилиш кераклиги алоҳида кўрсатилган. Текширишлар давомида замонавий кўринишдаги янги туғруқхона биносидаги қурилиш ишларида лойиҳада кўрсатилган хавфсизлик чораларини эътиборга олган ҳолда олиб борилаётгани маълум бўлди.

Ойлик доирасида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатиб, ёнғин содир бўлиш ҳолатлари сезиларли равишда камайишига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

С.Бердекеев, туман ФВБ бошлиғи.

Б.Аллабергенов, туман ФВБ НТБ бошлиғи.

Б.Тажибаев, туман ФВБ бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026