АДОЛАТНИ ҚАРОР ТОПТИРИШ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СУДЬЯЛАР ЗИММАСИДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФА
Мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ тизимида Президент Фармон ва Қарорларига мувофиқ тарихий ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгариш жараёнлари қатъият билан амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида соҳада туб бурилиш юз бериб, халқнинг мушкули осон бўлмоқда ҳамда судларга бўлган ишончи ошмоқда.
Амударё туманидаги замонавий суд биносида Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича туман судлари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Биз – иккала суд судьялари вазифамиз фақат жиноят содир этган шахсни жазолаш эмас, балки жиноят содир этган шахсни қайта тарбиялаш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уни бартараф этишдан иборат, деган тамойил асосида иш олиб бормоқдамиз.
Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўтган йилдан 26 шахсга нисбатан очилган 19 та жиноят иши қолдиқ бўлиб ўтган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида суднинг иш юритувига 150 шахсга нисбатан 124 та жиноят иши келиб тушган.
Шу давр мобайнида 79 шахсга нисбатан 66 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 33 шахсга нисбатан кўрилаётган 32 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. Шунингдек, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бирлаштирилган, 1 нафар шахсга оқлов ҳукми чиқарилган. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 67 та иш бўйича хусусий ажримлар чиқарилди. Ўтган давр мобайнида жами кўриб тамомланган 101 та жиноят ишидан 23 таси сайёр суд мажлисида кўрилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг суд орқали ҳимояланишини таъминлаш, ишларни қонунда белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқиш борасида 30 сентябрь ҳолатига 2113 та иш кўриб тамомланган.
Тамомланган ишлардан 1592 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Шунингдек, 521 та иш бўйича ажримлар чиқарилган бўлиб, 27 та иш юритишдан тугатилди, 494 та ариза кўрмасдан қолдирилди, жами 2184 аризалар бўйича суд буйруғи чиқарилди. Даъво тартибида 1897 та, алоҳида тартибда, яъни юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни тасдиқлаш, фарзандликка олиш, фуқарони муомала лаёқатини йўқотган деб топиш бўйича 229 та фуқаролик иш кўрилди.
Суд томонидан жами 10042 та ижро ҳужжатлари тегишли мажбурий ижро бюроларига ижро учун юборилди. Шунингдек, ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатлари бўйича тегишли мажбурий ижро бюроларига эслатма хатлар юборилиб, тақдимномалар киритилди. Бугунги кунда суд томонидан жами кўриб тамомланган 2113 та ишлардан 620 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Президентимиз мамлакат суд тизими вакиллари, ўзбек судьялари олдига “Cудьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши керак”, деган ҳаққоний талабни қўйди. Ҳар бир судья ушбу талабга масъулият билан ёндошган ҳолда адолатни қарор топтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилиши керак. Зеро, юртда адолат ҳукмронлик қилсагина, турмуш фаровон бўлади, ривожланиш, юксалиш ортади.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.
Қ.Атамуродов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶