21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:16
Жамият 👁 391

М.АҲМЕДОВА ИШТИРОКИДА АМУДАРЁЛИК ФАОЛ АЁЛЛАР “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА "ОНАЛАР БОҒИ"ГА КЎЧАТ ЭКДИ

М.АҲМЕДОВА ИШТИРОКИДА АМУДАРЁЛИК ФАОЛ АЁЛЛАР “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА "ОНАЛАР БОҒИ"ГА КЎЧАТ ЭКДИ

Ҳар йили бутун мамлакатимиз бўйлаб куз ва баҳор ойларида кенг кўламли кўчат экиш ишлари амалга оширилади. Жорий йил кузги кўчат экиш мавсуми эса ўзгача кўтаринки руҳда бошланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур тадбирда барча, шу жумладан, идора ва ташкилотлар, муассасалар ходимлари, талаба ва ўқувчи-ёшлар, нуроний отахон ва онахонлар, давлат ва жамоат арбоблари фаол иштирок этишмоқда.

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Президентимиз ташаббуси билан 2021 йил ноябрь ойида бошланган эди. Мазкур лойиҳа доирасида йилига Ўзбекистон миқёсида 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб берилган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида аҳоли масканларидаги яшил майдонлар ҳудуди 8 фоиздан 30 фоизга оширилиши халқимиз учун мусаффо, тоза ҳаво ҳудудларини янада кенгайтириш имконини беради.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмас, балки халқимиз учун бобомерос маънавий қадрият ҳисобланади ва ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб анъанавий кўчат экиш мавсумини ҳар бир фуқаро мамнуният билан савобди иш сифатида амалга оширади.

Амударё туманида ҳам барча ташкилот, муассаса ва корхоналар томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари ҳамжиҳатлик билан олиб борилмоқда. Ушбу “Долзарб 40 кунлик”да Амударё туман хотин-қизлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жорий йилнинг 3 ноябрь санасида Амударё туман хотин-қизлар бўлими раиси Гўзал Сабурова раҳбарлигидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари, шунингдек, “Оқила аёллар” жамоатчилик тузилмаси аъзолари иштирокида 87-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида ташкил этилган “Оналар боғи”да “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “Долзарб 40 кунлик” доирасидаги кўчат экиш тадбири амалга оширилди.

“Долзарб 40 кунлик” доирасида ўтказилган мазкур кўчат экиш тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова иштирок этди ва мазкур тадбирнинг аҳамияти, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси 1 йиллик тадбир эмас, балки халқимиз учун азалий анъанавий қадрият, қолаверса, мамлакатимизда мазкур лойиҳа асосида келгуси беш йилликда 1 миллиард туп дарахт кўчатларини экиш режалаштирилгани ҳақида тўхталди ва “Оналар боғи”га кўчат экди.

Шу куни тадбир иштирокчилари бўлган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ва “Оқила аёллар” жамоатчилик тузилмаси аъзолари бўлган онахонлар ўз қўллари билан “Оналар боғи”га ясень, пенсильвания, садақайрағоч, катальпа, гледичия, мевали дарахт кўчатларидан ўрик, олча беҳи каби ниҳолларни экдилар.

Инсонлар саломатлигини тиклашда табиий кислород фабрикаси – яшил оламнинг ўрни беқиёс катта аҳамиятга эга. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш мавсумининг аҳамиятини ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, улар қалбида она табиатга чексиз меҳр уйғотиш, ўзи яшаб турган ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашда масъулият ҳиссини уйғотишга қаратилган бу хайрли тадбир ҳар бир амударёлик учун анъанавийлик касб этмоқда. Мазкур тадбир бутун туман бўйлаб кенг қулоч ёйиб, унда ёш-у қари виждонан ва масъулият билан иштирок этмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026