18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 03:54
Жамият 👁 337

“ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Спорт, санъат, компьютер саводхонлиги, бадиий ҳунармандчилик ва китобхонлик йўналишлари бўйича зукко, билимдон ёшларни бирлаштирган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар қамрови тобора кенгайиб, энг чекка қишлоқ ва маҳаллалар ёшларининг ижтимоий-маънавий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги тадбирларнинг иккинчи мавсуми муваффақиятли тарзда давом этмоқда.

Жорий йилнинг 31 октябрь санасида Амударё туман Маҳалла бўлими биносида мазкур олимпиаданинг иккинчи мавсуми доирасидаги “Ёш китобхон” Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов ўтказиладиган Маҳалла бўлимининг фойеси маънавий-маърифий мавзудаги шиорлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти буюк намоёндаларининг инсон камолоти, ақл-идрок, меҳнатсеварлик, она Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик ҳақидаги фикрлари битилган лавҳалар билан безатилди. Ҳар бир иштирокчи кўрик-танловда ўзини эмин-эркин тутиши, фикрларини равон баён этишларини таъминлаш мақсадида кўрик-танлов Низоми ва тартиб-таомиллари билан олдиндан танишишлари учун шароит яратилди.

Кўрик-танловда 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасида секторлар бўйича 1-2-3-ўринларни эгаллаган ёш китобхонлар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Кўрик-танлов шартларига кўра, ҳар бир ёш тоифасидаги китобхон ёшлар ўзлари ўқиган китобларнинг қаҳрамонлари, асар ғояси, улардаги диалогларнинг тарбиявий аҳамияти, асарнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Қизғин баҳс-мунозаралар, бири-биридан қизиқарли савол-жавоблар тарзида ўтган беллашувларда 10-14 ёшли китобхонлар орасида 1-ўрин Дурунки маҳалласи зукко китобхони Райҳон Ибрагимовага, 2-ўрин Янгиобод маҳалласидан Малика Норбоевага, 3-ўрин эса Динорахон Машариповага насиб этди.

Кўрик-танловнинг 15-19 ёшли китобхонлар баҳсларида барча савол-топшириқларни аъло ва мукаммал даражада бажарган Қипчоқ овулидан Нилуфар Туркманбоева 1-ўрин соҳибаси бўлди. 2-ўринни Янгиобод маҳаллалик иқтидорли китобхон Ирода Норбоева, 3-ўринни Оқ олтин овулидан Шаҳзода Олимбоевалар эгаллашди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган беллашувларда 20-30 ёшлилар янада фаол иштирок этишди. Ғолиблик учун бўлган баҳсларда ёшлар ўзларининг ҳақиқий китобхон, билимга интилувчанликларини намоён этишди. Якуний натижага кўра, мазкур ёш тоифасидаги китобхонлар баҳсида Бобур номли овулдан Маҳлиё Қўзибоева 1-ўринни, Бўз солма маҳалласидан Гулсара Отамуродова 2-ўринни, Босув маҳалласидан Мафтуна Ражаббоева 3-ўринни эгалладилар.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш, зукко ва билимдон инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида ўтказилган “Ёш китобхон” Республика кўрик-танловининг Амударё туман босқичи таассуротларга бой, қизиқарли тарзда ўтказилди ва ғолиблар маънавий рағбатлантирилиб, уларга мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмалар берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026