Нотариуслар электрон навбатга ёзилиш тартиби ва унинг аҳамияти
Жисмоний ва юридик шахслар нотариал идораларга бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Е-notarius.uz» ахборот портали орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда мурожаат қилишга ҳақли.
электрон шаклдаги мурожаатлар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали алоҳида юритилади.
«Е-notarius.uz» ахборот порталида нотариуслар ҳақида маълумотлар, уларнинг манзиллари, телефон рақамлари, иш кунлари, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур хужжатларни рўйхати, тўловлар бўйича электрон калькулятордан фойдаланишлари, шунингдек ўзига қулай кун, вақтда хоҳлаган нотариус қабулига ёзилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда албатта электрон рақамли имзо керак бўлади. Электрон рақамли имзо олиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш керак.
Мурожаат қилувчилар ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатлар лойиҳаларининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари электрон рўйхатга автоматик тарзда қайд қилинади.
Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаат бўйича нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар лойиҳалари нотариал идора томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилади.
Қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича ахборот-коммуникация технологиялари орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:
нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;
солиқ ёки коммунал хизматлардан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасидан қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса.
манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кечиктириб ёки тўхтатиб турилган бўлса.
Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Мазкур талаб бажарилмаганда мурожаат қилувчини қабул қилиш умумий асосларда ёки қабул вақтини қайтадан белгилаш орқали амалга оширилади.
Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бу нотариал идорада навбат кутиб узоқ вақт қолиб кетмасликни, вақт йўқотишни, ортиқча асаббузарликни олдини олади, шунингдек ўзига қулай кунда, қулай вақт ва ўзига яқин нотариусга мурожаат қилиш орқали қабулга олдиндан хужжатларни жўнатиб, фақат хужжатларни имзолаш ва тўловни амалга оширишга келиб, нотариал ҳаракатни тез ва сифатли ортиқча оворогарчиликларсиз амалга оширишда аҳамиятли хисобланади.
Б.А.Ходжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶