21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 12:07
Жамият 👁 378

Истеъдодли ёшлар Ўзбекистоннинг ёрқин келажаги

Истеъдодли ёшлар Ўзбекистоннинг ёрқин келажаги

Бугунги ёшлар мустақил Ўзбекистонимизнинг таянчи ва келажаги ҳисобланади. Ҳар томонлама кучли, соғлом ҳамда маънавий жиҳатдан етук ёш авлод Ватанимизнинг ифтихори ва фахридир.

Ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашга бўлган иштиёқи ва эришаётган ютуқлари кишини қувонтиради.  Улар ўзларининг креатив ғоялари, ўзига хос лойиҳалари ва аниқ мақсадлари билан ташаббус кўрсатиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Туманимизнинг Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Севара Исмоилова ҳам мана шундай интилувчан ёшлардан бири.  Мактаб ўқувчиси вақтидаёқ ижод намуналари ўқувчиларга манзур бўлган эди.

У ҳозирда Қорақалпоқ Давлат Университети қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети битирувчи курс талабаси. Севара шу кунга қадар 20 дан зиёд халқаро ҳамда Республика танловларида муваффақиятли қатнашиб, ғолиб, совриндор бўлди. Хусусан, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, "Seience box" МЧЖ ҳамда Ўзбекистон инновацион таълимни ривожлантириш Асоссацияси ташаббуси билан ўтказилган "Учинчи ренессанс ёшлари Нукусда" мавзусидаги илмий-амалий 1-республика кўп тармоқли онлайн конференциясида "Журналистика современной информационной эпохи" мавзусидаги мақоласи учун, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан ўтказилган "Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар" мавзусидаги республика танловида қатнашгани учун махсус сертификатлар билан тақдирланди.

Жорий йилда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилган танловнинг адабиёт йўналишида туманда ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон босқичида фаол қатнашди. Шунингдек, Амударё телевидениесида  ёшларни маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган муаллифлик кўрсатувларини тайёрлаб, томошабинлар эътиборини қозонмоқда. Унинг шеър, ҳикоялари "Тараққиёт кўзгуси" , "Ғунчадан гуллар очилар" тўпламларида, Қорақалпоғистондаги бошқа нашрларда ёритилган.

Шу йилнинг 24-25 сентябрь кунлари С.Исмоилова “Best Publication” Халқаро илмий тадқиқотлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ташкил этилган “Ташаббускор ислоҳотчи” халқаро танловида муваффақиятли қатнашиб, илмий иши маъқулланди ва “Ташаббускор ислоҳотчи” кўкрак нишони, сертификат, диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар кўлами ниҳоятда кенг.

Ёшлардан фақатгина ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш талаб этилади холос. Улар истиқлолнинг энг бахтли фарзандлари. Демак, олдинда уларни бундан-да, улкан ғалабалар кутяпти.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026