18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 03:55
Жамият 👁 268

ТУМАН МАДАНИЯТ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН “ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ” МАВЗУСИДА БАДИИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН МАДАНИЯТ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН “ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ” МАВЗУСИДА БАДИИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Барча халқ ва миллатларнинг асосий мулоқот воситаси бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Ҳар бир миллат тили элининг урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, шуларнинг ва халқ ўтмиши, тарихининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди. Шу боис барча элатларнинг миллий тили ўз давлатида жуда қадрланади.

Жорий йил мамлакатимизда ҳам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлади. Маълумки, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Бу ҳақда Конституциямизда ҳам “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб ёзиб қўйилган. Бу кун юртимизда чексиз қувонч ва ифтихор билан байрам қилинади, сана муносабати билан барча ҳудудларда ҳар хил тадбирлар ўтказилиб, кенг нишонланади.

20 октябрь куни Амударё туманидаги Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабда ҳам “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Туман Маданият бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Равшан Холмуродов, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Моҳира Собирова, Чаросхон Норимбетова, Дилноза Жумабоева, Юлдуз Турсунбоева ҳамда мактабнинг бошқа ўқитувчилари, ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб сўзга чиққанлар барчани тил байрами билан қутлаб, ўзбек тилининг нечоғлик бой тил эканлигини эътироф этиб, миллий тилимизда ижод қилган улуғ бобокалон алломаларимиз, уларнинг дунёга машҳур бўлган ижод намуналари ҳақида фахр билан сўзлаб ўтдилар.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари она тили — миллат ғурури, унинг энг улуғ қадрияти, миллийлигимиз, буюк тарихимиз, юксак маънавиятимизнинг асоси эканлигини, узоқ йиллик тарихга эга ўзбек тилининг ривожи улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий даврида яна бир поғонага кўтарилгани, буюк шоир ва мутафаккир бўлган бу зот туркий тилни луғат бойлиги ва нафислиги жиҳатидан бошқа тиллардан ҳеч ҳам кам эмаслигини ўзининг кўплаб асарлари орқали исботлаганини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, бошқада буюк ижодкорларнинг ўзбек тилининг сермаъно эканлигини кўрсатиб берувчи шеърларидан намуналар айтиб бердилар. Мактабнинг 5-, 7-, 8-синф ўқувчилари ҳам тил, миллат, Ватанимизни мадҳ этгувчи шеърлар айтиб, фахру-ифтихорини намоён этдилар.

Шундан сўнг, байрамга бағишлаб тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. Дастур давомида Драма тўгарак раҳбари Мирсаид Қодиров режиссёрлигида саҳналаштирилган, мактабнинг 6-синф ўқувчилари иштирокидаги адиб Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асаридан парча саҳна кўринишида ҳавола қилинди. Саҳнага шум бола образида чиққан Жавлонбек Олимов, Бой образидаги Акобир Абдусаматов ижроси томошабинларга жуда манзур бўлди.

Тадбирга туман Маданият бўлими эстрада хонандалари,”Учқун” ансамбли бадиий раҳбари Анвар Худойбергановлар ижросидаги қўшиқ ва тароналар, 38-сонли мактабнинг рақс жамоаси ижросидаги жозибали ва дилрабо рақслар янада файз киритди ва барчага хушнудлик бахш этди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026