24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 07:47
Жамият 👁 214

15 октябрь − Халқаро қишлоқ аёллари кунида қишлоқ аёлларининг меҳнатлари эътироф этилди

15 октябрь − Халқаро қишлоқ аёллари кунида қишлоқ аёлларининг меҳнатлари эътироф этилди

Бугунги кунда бутун дунёда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга янгидан янги ташаббуслар илгари сурилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам кейинги олти йилда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида эришилган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилиб келинмоқда.

Амударё туманидаги Боғ маҳалласида ҳам аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Ҳудудда 1908 нафар аёл истиқомат қилади. Аёлларнинг ҳаётида учраётган турли хил маиший муаммоларни ҳал этишда маҳалланинг хотин-қизлар фаоли Раъно Абдуллаева маҳалла раиси, ҳоким ёрдмачиси билан биргаликда самарали равишда ҳамкорликни йўлга қўйган.

Бугунги кунда маҳаллада истиқомат қилувчи 68 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, улар доимий даромад манбаига эга бўлишлари билан дафтардан чиқарилади.

Қувонарлиси, ушбу аёллларнинг 14 нафарнинг ҳар бирига 5 млн. сўм миқдорида имтиёзли равишда кредитлар ажратилди. Улар ўз хонадонларида супурги тайёрлаш билан шуғулланишмоқда. 1 аёл бир кунда 10 дан ортиқ супурги тайёрлаб, аввало ички бозорларимизни арзон ҳом-ашё билан таъминламоқда. Қолаверса, тайёр маҳсулотлар Тошкент шаҳрига ҳам етказиб берилиб, Қозоғистон Республикасига эса экспорт қилинмоқда.

Ички бозорларимизда 1 та супурги нархи унинг катта-кичиклигига, зич тўқилганлигига қараб 8 минг сўмдан 15 минг сўмгача сотиляпти.

Шундан ҳам билса бўладики, 1 нафар ҳунарманд аёл бир кунда 100 минг. сўмдан ортиқ даромад топиб, оилавий бюджетига ўз хиссасини қўшмоқда.

Боғ маҳалласи қишлоқ ҳудуди ҳисобланса ҳам, қишлоқ аёллари ўтаётган кунларидан асло нолишмайди. Аксинча, қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғилланишга барча қулайликлар мавжудлигини мамнуният билан эътироф этишади.

Яқинда ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаолининг кўмаги билан “Аёллар дафтари” да турувчи 1 нафар аёлга ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиши учун 33 млн. сўм миқдорида субсидия ажратилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”даги 15 нафар аёлга деҳқончилик қилишлари учун ер майдонлари ажратилиб, бандлиги таъминланди. Ундан ташқари, 8 нафар аёллар тикувчилик бўйича касбга ўқитилмоқда.

Маҳаллада аёллар саломатлигини сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда 400 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурий дори-дармонлар билан таъминланди.

Маҳалланинг хотин-қизлар фаоли Раъно Абдуллаева “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан биргаликда оилаларда келиб чиққан нотинчлик ва ажримларнинг олдини олиш мақсадида доимий равишда учрашувлар, тарғибот тадбирларини ўтказиб келади.

Шу кунга қадар, маҳаллада турли сабаблар билан келиб чиққан оилавий низолар ўрганиб чиқилиб, ажрим ёқасида турган 9 та оила яраштирилди.

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, кўча бошилари маҳаллада янгидан оила қурган ёшлар билан мулоқотни самарали тарзда йўлга қўйишган.

Ёши улуғ онахон ва отахонлар ёш оилаларга ҳаётнинг турли синовларини бирдамликда, ҳамжиҳатликда енгиб ўтиш кераклигини ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берадилар.

Боғ маҳалласида яшовчи аёллар қишлоқ аёли бўлсалар ҳам давлат ва жамоат ташкилотларида, хусусий бизнес соҳасида ишлаб, ишидан ташқари ўз томорқаларида қишлоқ хўжалиги махсуло тларини мунтазам равишда етишитириб, дастурхонларимизни сарҳил мевалар, полиз маҳсулотлари билан таъминлашмоқда.

Ундан ташқари, улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар оилавий даромадлари юксалишига ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг гуллаб-яшнашига катта ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

15 октябрь − Халқаро қишлоқ аёллари кунида қишлоқ аёлларининг меҳнатлари, жонкуярликлари яна бир бор эътироф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026