«МЕҲР ДАФТАРИ» РЎЙХАТИДАГИ БОЛАЛАРГА ҲОМИЙЛИК ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ
Мамлакатимизда ҳукумат қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинган эди. Ушбу дафтар рўйхатига жойларда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муаммолари ўрганилганидан сўнг, туман, шаҳар ҳокими қарори асосида рўйхатга киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан ҳам етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «Меҳр дафтари»га киритилди. Шўъба ходимлари томонидан мазкур дафтар рўйхатига киритилган болаларга муаммоларини бартараф этишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида уларнинг яшаш шароитлари хонадонбай ўрганилмоқда. Шунга кўра уларга тегишли ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.
Шу йил 12 октябрь куни туман ҳокими ўринбосари Г.Сабурова ва туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Ж.Холмуродовлар «Меҳр дафтари»га киритилган Т.Мусинга “ЛЕНОВО” русмли 1 дона ноутбук ҳамда Ш.Янгибоевага 1 дона тикув машинасини топширишди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶