24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 09:30
Жамият 👁 212

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш турзи маданиятини шакллантиришдек улуғвор мақсаднинг амалга оширилишига Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий нашри – “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ходимлари ҳам баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келишмоқда.

Улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди таъсис этган грант танловида ўзининг “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” деб номланган лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва 2021 йил декабрь ойидан лойиҳани амалга ошириш бошланди.

Шу кунгача лойиҳа доирасида соғлом яшашга тарғиб этиш, ҳаётимиздан ўрин олган зарарли одатлар ва уларнинг оқибатлари хусусида, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, спорт соғлик гарови эканлиги хусусида Амударё телеканалида, “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида кўплаб турли жанрларда материаллар берилаётир. Шунингдек, овул ва маҳаллаларда, таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

 Яқинда туман “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчиларга “Бахтсиз ҳодисалардан сақланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларидан бири” шиори остида “Йўл –транспорт ҳодисаларидан сақланиш” мавзусида учрашув ўтказилди. Йиғилишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг аҳамияти, ҳар бир одамнинг йўлларда ҳаракатланганда ўз ҳаёти хавфсизлигини таъминлаши, йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлмаслиги учун пиёдалар ҳам, транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳам бирдек ҳушёр бўлишлари лозимлиги хусусида тушунтириш олиб борилди.

Тадбирда таҳририят ходимларидан ташқари туман Ички ишлар бўлими ходими Расул Холмуродов, Олмазор маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Ўрозгул Якубовалар ҳам иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Хонимжон Ражабова очди ва суҳбат мақсадини ўқувчиларга тушунтирди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқаётган бахтсиз ҳодисалар туфайли турли ёшдаги одамлар, болалар ҳам жабрланаётганини ҳатто айрим ҳолларда ҳаётдан кўз юмаётганини таъкидлаб, бунингдек кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун йўлларда доимо огоҳ ва хушёр бўлиб ҳаракатланиш лозимлигини батафсил айтди.

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш фуқароларга оиласида бахтиёрликни, йўлларда ҳаракатланганда хавфсизликни, касбий фаолиятида унумни, кун давомида яхши кайфиятни бағишлаши ҳаётий ҳақиқатдир. Бу ҳақда туман Ички ишлар бўлими ходими Расул Холмуродов, Олмазор маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Ўрозгул Якубовалар ҳам батафсил гапирдилар.

Ташкилотчилар ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.

Тадбир ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг аҳамиятини сингдиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Маҳмуджон ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026