16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:58
Жамият 👁 267

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДАГИ ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН ИШЧИ ГУРУҲНИНГ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДАГИ ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН ИШЧИ ГУРУҲНИНГ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги даврларда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, бу борада Президентимизнинг шу йил 31 август куни “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди.

Шу кунларда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, муҳандислик коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни маҳаллаларда тушунтириш бўйича тузилган Республика ишчи гуруҳи ҳудудларга ташриф буюриб, мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши белгиланган вазифалар юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини ўтказишмоқда.

28 сентябрь куни Амударё туманида ҳам Мактабгача таълим бўлими биносида Республика ишчи гуруҳи аъзолари Давлат статистикаси қўмитасидан Файзулла Бердибоев, Республика Статистика бошқарма бошлиғи Темирбай Ганиев, “Агробанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Марат Елмурадовлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мутасаддилар тадбирда иштирок этган фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларига Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши белгиланган вазифалар юзасидан кенг тушунчалар бердилар.

Таъкидланганидек, мазкур фармонда Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича устувор вазифалар белгиланган. Ишчи гуруҳ аъзолари аграр соҳадаги масалаларни ҳал қилиш, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий юксалтириш, инфратузилмани, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, таълимни, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, саноат лойиҳаларини кўпайтириш кабилар бўйича белгиланган истиқболли режалар хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, уларни амалга ошириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш бугунги кундаги устувор масала эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида Президентимизнинг янги қабул қилган қарори билан берилган имтиёз ва преференциялар, маҳаллабай ишлаш тизими орқали яратилган имкониятлар, Давлат раҳбарининг жорий йил февраль ойидаги ташрифи давомида ҳудудни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар кўрсатилиб тайёрланган презентациялар тақдим этилди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларига “Саноат-қурилиш банки” томонидан янги қарор билан яратилган имкониятларни акс эттирувчи буклетлар берилиб, хонадонларга тарқатиш топширилди.

Ҳоким ёрдамчилари ўзларини қизиқтирган турли саволларга ишчи гуруҳ аъзоларидан батафсил жавоблар олдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019