24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:48
Жамият 👁 188

Қумёпда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

Қумёпда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 15  январида “Маҳаллабай” ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда “маҳаллабай” ишлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида  аҳолини иш билан таъминлаш, аҳолининг уйлари атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш каби хайрли ишларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди. Ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида ҳам режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманнинг қолоқ ва шароити оғир овул, маҳаллалари аниқланиб, ушбу ҳудудларда қурилиш, аҳолининг уйи атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар учун ажратилаётган маблағлар мақсадли сарфланиб, ишлар самарали амалга оширилаётир.

Туманимизнинг чекка ҳудуди – Қангли овулидаги Қумёп маҳалласида ҳам ушбу йўналишда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда олиб бориляпти.

Хусусан, шу йилнинг 27 августидан 15 сентябригача 1,2 километр узунликдаги 3 та кўча асоси тупроқ билан кўтарилиб, тош-шағал тўкишга тайёрланди. 20 та кўчанинг 7,8 километр узунликдаги қисмига тош-шағал ётқизилди. 330 та уй-жойларнинг фасад қисми тартибга келтирилиб, ободонлаштирилди ва деворлари бўялди.

Маҳалла ҳудудидаги асосий автомобил йўлининг 1 километрига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳомийлар маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти маҳаллий бюджетнинг 248,5 миллион сўм маблағи ҳисобига таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Камолов эшиклари” масъулияти чекланган жамияти қурувчи усталари томонидан сифатли амалга оширилаётир.

Ҳудуддаги 74-сонли мактаб биноси ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги инобатга олиниб, бинода ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида маҳаллий бюджетнинг 435 миллион сўмдан зиёд маблағи ҳисобига сифатли таъмирланмоқда. Бу ишларни “Манғит инвест максимум” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари адо этишмоқда.

Маҳалла ўсмир-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт машғулотларига жалб қилиш, спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида спорт майдончаси бунёд этилди. Шунингдек, “ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 1 та трансформатор ва 34 та таянч устунлар ўрнатилиб, электр таъминоти сифати яхшиланди, 2 километрлик  узунликда  электр линияси тортилди.

Мамлакатимизда аҳоли турмуши сифатини ошириш, инсон қадрини юксалтириш борасида амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар энг чекка ҳудудларда ҳам яққол намоён бўлаётгани кишини қувонтиради, эртанги кунга ишончини оширади. Буни туманимизнинг Қумёп маҳалласи мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Қумёпда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари шу кунларда ҳам қизғин давом эттирилмоқда.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026