18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 04:59
Жамият 👁 314

Туман Адлия бўлимига йил бошидан шу кунга қадар жами 237 та ариза ва шикоятлар келиб тушган

Туман Адлия бўлимига йил бошидан шу кунга қадар жами 237 та ариза ва шикоятлар келиб тушган

Юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллашда ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида ташкил этилган адлия органлари ўзининг бу борадаги вазифаларини самарали бажариб келмоқда. Шу билан бир қаторда давлатимиз томонидан адлия органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга доир бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, шу йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилиб, уларнинг фаолияти янада такомиллашди.

Ушбу ислоҳотлар доирасида фаолият кўрсатиб келаётган Амударё тумани Адлия бўлимига жорий йил бошидан бугунги кунга қадар жами 237 та ариза ва шикоят келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 194 тасини ариза, 43 тасини шикоят ташкил қилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 225 таси ҳал қилинди. Шундан қаноатлантирилган ариза ва шикоятлар 189 тани, ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатлар 36 тани ташкил қилди.

Бўлимга қарашли Давлат хизматлари марказида 10 нафар ходим ишлайди. Шу кунгача кўрсатилган давлат хизматлари 40 минг 487 тани ташкил қилади. Сайёр давлат хизматлари 1417 тага етди. Шунингдек, 863 та тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан 243таси юридик шахслар, 620 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган жисмоний шахслардир. Қайта давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сони 263тани ташкил қилди. Ундан ташқари, Давлат хизматлари маркази филиаллари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари сони 4712 тага, интернет орқали кўрсатилган хизматлар сони 529 тага етди.

2022 йилнинг 3-чорагида бевосита Адлия бўлими масъулларининг шахсий қабулида жами 218 нафар, сайёр қабулларда 19 нафар фуқаро қабул қилинган. Бўлим томонидан 2022 йил 3 чорак давомида судларга 61 нафар фуқаронинг манфаатида аризалар киритилиб, шундан 46 таси қаноатлантирилди. 15 та фуқаролик иши кўриб чиқилиш жараёнида.

Даъво аризаларнинг 52 таси фуқаролик судларга, 9 таси маъмурий судларга киритилган. Даъво аризалари натижасида фуқароларга жами 188 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилган. Маъмурий судлар томонидан 6 та мансабдор шахсларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилди.

Бўлим томонидан 3-чорак давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мониторинг ва ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида идора ва ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ўрганиш ва мониторинглар давомида ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича идора ва ташкилотларга инсон ҳуқуқлари соҳасида тақдимномалар ва огоҳномалар киритилди.

Киритилган тақдимномаларга асосан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, бюджетга ва фуқароларга 263 млн. сўм пул маблағлари қайта тўланди. Шунингдек, ўрганишлар ва фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида ўтган тўққиз ой давомида Адлия бўлими томонидан 6 нафар мансабдор шахсга нисбатан тўғридан-тўри маъмурий баённома расмийлаштирилди, идора ва ташкилотларнинг 41 нафар ходимига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилди.

Соҳадаги ислоҳотлар давлат хизматларини кўрсатишнинг жадал ривожланишига, соддалашишига, шаффофликни таъминлашга ва аҳолининг давлатга нисбатан ишончи ошишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси ўз олдига демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришни бош мақсад қилган экан, адлия бўлимлари учун ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, идора ва ташкилотларда изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш асосий вазифа бўлиб қолаверади.

Б.Собиров, туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026